Majid Qodiriy


Мажид Қори Қодирий (Қодиров) (русча: Маджид Кадыри (Кадыров); асл исми Саййид Абд-ул-Мажид-хон Қори Саййид Абд-ул-Қодир-хон Қори ўғли مجید قَارِئ قادری (русча: Абд-ул-Маджид-хан Кары Кадыри; 2-май 1886-йил[1], Қори-Ёғди маҳалласи, Шайхантоҳур даҳаси, Тошкент — 4-октабр 1938-йил, Юнусобод (ҳозирги „Шахидлар хотираси“ мажмуаси жойлашган ер), Тошкент) — ўзбек олими, адиб, биринчи ўзбек тилидаги чоп этилган дарсликларнинг муаллифи,[2] хусусан, адабиёт, тарих ва арифметика дарсликлари, Туркистон ўлкасидаги жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири.
Таржимаи ҳол
Мажид Қодирий (Қодиров), Тошкентнинг Шайхантоҳур даҳасида жойлашган Қори-ёғди маҳалласида имом оиласида таваллуд топган. Аввал эски усул мактабини, кейин эса мадрасада таҳсил олган. Мударрисликни „усули-савтия“ (эски-усул) кейин эса „усули-жадидия“ (янги-усул) мактабларида бошлаган, кейинчалик мадраса ва рус-тузем мактабларида ҳам меҳнат қилган.
Форс, араб, туркий, рус ва инглиз тилларини билган.
1906-йилдан бошлаб рус-тузем мактабларида математикадан дарс беришни бошлаган, 1917-йилдаги қизил инқилобидан олдин Тошкентдаги ўрта мактабларда дарс берган ҳамда уларда мудирлик қилган.
1918-1921-йилларда жадидчилик ҳаракати томонидан ташкил этилган 6-Турон мактабида мудир.
1918-йилдан Коммунистик партияга аъзоликка қабул қилинган.
1920-1921-йилларда Тошкентдаги Табиат ва тарих педлабораторияси мудири.
1921-йил Тошкентдаги Бойскаут мактабида дарс берган.
1921-йилнинг 1-5 январида Тошкентда биринчи о'лка о'збек тили ва имлоси қурултойида махсус таклиф этилган ҳаят а'зоси сифатида иштирок этган. (1921-йил январда бо'лг'он биринчи о'лка о'збек тил ва имло қурултойининг чиқарг'он қарорлари. - Тошкент.: Туркистон Жумхуриятининг давлат нашриёти. - 1922.)
1921-йилда Туркистон давлат университетининг эски-шаҳар ишчи факултетида ўзбек тилидан дарс беришни бошлаган.
1921-1923-йилларда Туркистон давлат университетининг „Ишчи фаcултет“да декан., шу вақтнинг ўзида Туркистон давлат университети қошидаги „Тадқиқот“ лабораториясида мудир. 1923-йилнинг 23 март куни „Меҳнат Қаҳрамони“ унвони берилган.
1923-1925-йилларда Табиатни асраш музейи мудири.
1924-йил Тошкент Вақф шўбаси ҳодими.
1925-йилдан бошлаб Ўрта Осиё осориатиқаларни сақлаш қўмитаси ҳодими.
1925-йилда Парижда очилган кўргазмада янги ташкил этилган Ўзбекистон республикасининг вакили сифатида борган. Парижга кетаётиб, Берлинда тўхтаб, Германияда таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан учрашган [3].
1928-йилда Ўрта осиё давлат университети қошидаги „Физика кабинети“да мудирлик қилган.
1928-1930-йилларда Ўрта осиё давлат университетининг „ишчи факултети“да декан ҳамда тарих кабинетининг бошлиғи лавозмини эгаллаган.
1929-йилда партиядан ўчирилган, 1930-йилнинг бошида ишдан бўшатилган.
Унинг партиядан ўчирилиб, ишдан бўшатилишига, айрим пролетариат ва советпарастларнинг туҳматлари ҳамда 1929-1930-йилларда матбуотда босилган фелетонлар ҳам сабабчи бўлган. Бу фелетонларда исботи топилмаган гумонлар билан айбланган.
Мажид Қодирий 1930-йилдан кейин ҳам мударрислик фаолиятини Ўрта осиё давлат университетида давом эттирди.
1937-йилда „халқ душмани“ сифатида СССР НКВД томонидан ҳибисга олинган. Тергов ишларида 1938-йилнинг 2 апрелида ҳибисга олинган деб ёзилган расман (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-19 санасида архивланган).
1938-йилнинг 12 сентабр куни[4] НКВДнинг „тройка“си томонидан отиб ташлашга ҳукм қилинган Приговор[сайт ишламайди] (ВК ВС СССР, 05.10.1938 — ВМН), жазо Туркистоннинг тарихида энқ қонли кун бўлиб қолган кун — 1938 йилнинг 5 октабр куни ижрога келтирилган (АП РФ, оп.24, дело 418, лист 114).
Ўзбек миллатининг энг олди-ислохчиларидан 507 таси шу куни „халқ душмани“ деб ҳукм қилинган ва ҳозирги Юнусободдаги Оқ-тепада отиб ташланган. Шу жойда мустақилликка эришилгандан сўнг „Шахидлар хотираси“ мажмуаси қурилган.
13.02.1958 санада СССРнинг Ҳарбий коллегияси томонидан айбсиз деб топилиб — „ўлимдан сўнг реабилитасия“ қилинган ва коммунистик партияга қайта киритилган.
Оиласи
Мажид Қодирий ва умр йўлдоши Меҳринисохон Мирсагатоваларда 6 фарзанд бўлган, ўғиллари Қуддусхон, Рамзихон, Рашодхон, Эркинхон ва Ўткирхонлар ва қизлари Нафисахон.
Афсуски Мажид Қодирийни ота-оналари ҳақида маълумотлар сақланиб қолмаган, қисқа маълумот Мажид Қодирийнинг ўз қўли билан Ўзбекистон ССР халқ таълими комиссариати учун тўлдирилган таржимаи-ҳолида келтирилган. Мажид Қодирийнинг оталари Абдул-Қодирхон Қори диний идора ҳодими бўлган (таржимаи ҳолнинг асл нус’ҳаси Ўзбекистон марказий архивида сақланади). „Халқ душмани“ сифатида хибсга олингандан сўнг, НКВД томонидан таъқибдан қўрқиб кўп дўстлари ва қариндошлари узоқлашиб кетган. Меҳринисохоним болаларини таъқибдан асраб қолиш учун ўзининг ота-онаси ва турмуш ўртоғи Мажид Қодирий ҳамда унинг ота-онаси ҳақида гапирмасликка ҳаракат қилган.
Маориф ишлари
Мажид Қодирий биринчи ўзбек тилида чоп этилган ва янги-услуб мактабларида таълимга тадбиқ этилган арифметика (Мажид Қори, "Ҳисоб (Математикадан бошланғич таълим асослари) 1-Жуз“[5],), Тошкент 1910-йил (1913 ва 1915-йилларда „Туркистон Кутубҳонаси“ нашриёти томонидан қайта нашр қилинган), "Ҳисоб 2-Жуз“, Тошкент 1914й., география (Мажид Қори, „Жугрофия“, Тошкент 1911-йил) ва чиғатой-туркий (ўзбек) тилда грамматика китобларининг муаллифидир. Шунингдек нашр фаолияти билан жадидлардан бўлган Саидрасул Азизий, Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Муҳаммад Расулий, Шокиржон Абдураҳимжонов, Абдулла Авлоний, Хамза Ниёзий, Абдувоҳид Мунзим, Садриддин Айний ва бошқалар иштирок этган. Янги-усул мактабларида таълим жараёнининг муваффақиятли ривожланишига уша даврда ягона ўқув методикасининг йўқлиги ҳалақит бераётган эди. Мусулмон мактабларида янги ўқитиш услубининг жорий этилиши тарафдорлари бу масалани бир неча марта турли даражаларда муҳокама қилишган эди. 1910-йилнинг сентябрида Мунаввар Қори Абдурашидхонов Туркистонда давлат даражасида умумий дастурлар ва дарсликлар жорий этилишини сўраб мактаб таълим ислоҳотини амалга ошириш бўйича Давлат думасига ариза юборди. Худди шу масала 1914-йилнинг май ойида Шайҳантоҳур даҳа қозисининг уйида тўпланган кенг кўламда илғор миллий зиёлилар вакиллари томонидан муҳокама этилади. Йиғилиш иштирокчилари ягона ўқув методикасининг жорий этилиши мактаб таълим жараёнини муваффақиятини ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан иккинчи мактабга ўтишида муаммолардан халос бўлиш йўли сифатида таъкидлашган. Йиғилишда ягона ўқув методикасини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиқ этиш бўйича мас’ул қўмита ҳодимларини тасдиқлашди, уларга янги усул мактаб муаллимлари: Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Қори Самиғ Зиёев, Шокиржон Муҳаммад Расул Абдуллоҳ Авлоний, „Садои Туркистон“ газетасининг корректори ва рус-тузем мактаби муаллими устоз тузатиш Ўша пайтда ишлаган: учрашув мактаблар новометоднйҳ ўқитувчилар, жумладан, ягона ўқув режаси ривожлантириш учун ваколатли қўмита сайланади Россия-тузем мактаблари Абдул Мажид Қори Қодирий тасдиқландилар (Ўзбекистон Республикаси Марказий архиви. фонд Р-461, 1 жилд , 1260 иш , 22 варақ).
Туркистон жадидлари таълим муассаларида дунёвий фанларни жорий қилиш билан бирга анъанавий фанларни ислоҳ қилишга улкан ҳисса қўшишган ва илм олиш ҳоҳиши бўлган кам таъминланган оилаларга бебаҳо ёрдам кўрсатди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Тошкентда „Турон“ хайрия жамғармаси, Бухорода „Тарбияи атфол“, Қўқонда „Ғайрат“, ўндан ортиқ корхона, ноширлик уйлари, кутубхоналар ташкил этилди. 1909-йилда таъсис қилинган „Жамияти хайрия“ биринчи хайрия жамғармаси таъсисчилари бўлиб Мунавварқори ва Авлонийлар бўлди. Бу жамиятнинг асосида, 1913-йилда Тошкентнинг зиёлилари ҳамда бадавлат инсонлари тарафидан „Турон“ жамияти ташикил этилди. Бу жамият негизида „Турон“ драма-труппаси, „Турон“ кутубхонаси ва ўқув зали, „Туркистон кутубхонаси“ нашриёти ташкил этилди. Жамият негизидаги „6-чи Турон“ мактабда 1918-йилда ташкил этилгандан бошлаб то 1921-йилда Туркистон давлат университетига ишга ўтишга қадар Мажид Қодирий мудирлик қилган.
1923-йилда „Туркистон“ газетасининг 1 январ сонида чоп этилган сонида янги услуб таълим дастурларини тарғиб қилиш учун „Нашри- Маориф“[6] жамиятини ташкил этилгани ҳақида маълум қилинди. Бу жамият асосчилари сифатида Мунаввар-Қори Абдурашидхонов, Маннон Рамз Шокиржон Раҳимий, Заҳириддин аълам Элбек, Шаҳид Эсон, Салимхон Тиллахонов, Ҳамид Сулаймон, Ҳолмуҳаммад Оҳундий ва Мажид Қодирийлар иш юритдилар.
Мажид Қодирий Туркистонни таълим соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ва ўзбек халқининг саводхонлик даражасини ошириш йўли билан ўзбек халқини озодликка олиб чиқишнинг ашаддий тарафдори эди.[7] .
Профессор Наим Каримов ўзининг „Жадидчиликни асос топиши — миллий ғоянинг асоси сифатида“ [8] мақоласида Туркистон жадидларини шундай таърифлайди: „Энг яхши вакиллари жадидчиликнинг энг яхши вакиллари, улар кўпчиликни ташкил этган албатта, халққа ва Ватанига хизмат қилган. Уларнинг бутун ҳаёти катта тарихий миссия - мазлум халққа зиё нурини ёғдириш, унга бахтли ҳаёт сари йўлни кўрсатиш, ўзига нисбатан ҳурмат ва ғурур ҳиссини уйғотиш, унинг ота-боболари яшаган ерга эгалик ҳиссини уқтиришга бағишланди.“ Мажид Қори Қодирий — зиёли инсон, юксак маънавият соҳиби ҳамда буюк ўзбек халқининг фарзанди ва ўз даврининг қаҳрамони сифатида одамларнинг ҳотирасида қолди.
Матбуотда эълон қилинган мақолалар
1.Инсоният надир?. Садойи Туркистон газетаси, 4 апрел 1914й.
2. Эски шаҳар Шайхантоҳур даҳа Оқмасжид маҳалласидаги 3 болалар боғчасида „Ишчи факултет“ очилур. „Қизил байроқ“, 10 ноябр 1921 йил сони.
3.Эски Тошкент факултети тўғрисида. „Қизил байроқ“, 1 август 1922 йил сони.
4.Тажриба кабинетлари . „Қизил байроқ“, 13 апрел 1923 йил сони.
5.Ахлоқсиз болалар уйи очилсин. „Туркистон“ 13 январ 1924 йил сони.
6.Ўқиш йилига обём. „Туркистон“ 31 октябр 1924 йил сони.
7.Маориф уйининг расм кушоди. „Туркистон“ 17 июл 1924 йил сони.
8.Зарафшон музофотида тарих, осориатиқалар қўмитаси. „Қизил Ўзбекистон“ 16 март 1925 йил сони.
9.Ўзбекистон музаси. „Қизил Ўзбекистон“ 24 март 1925 йил сони.
9.Бойларнинг мақтаниш уяси. „Ер юзи“ журнали, 2-сон, 1925 йил.
11.Париж хотиралари. „Ер юзи“ журнали, 3-сон, 1925 йил.
12.Парижда Ўзбекистон. „Ер юзи“ журнали, 7-сон, 1926 йил.
13."Нозик маданият" жойлашган ер. „Ер юзи“ журнали, 20-сон, 1927 йил.
14.Жаҳон ё;лларининг манзили. „Ер юзи“ журнали, 23-сон, 1927 йил.
15.Чопқир отлар. „Ер юзи“ журнали, 25-сон, 1927 йил ва бошқалар.
Сталин-террори (Сиёсий репрессия)
Мажид Қодирийнинг исми (Мажит Қодиров) Ўзбекистон ССР бўйича „Сталиннинг отиш рўйхатлари“га киритилган. Бу рўйхатга партия, халқ хўжалиги, ҳарбий ва илм-фан соҳасида ишлаб келган юқори ва ўрта даражадаги раҳбарлари кирган. Рўйхатлар НКВД органлари томонидан тергов якунланиши билан тузилиб ВКП(б) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросига тасдиқлаш учун юборилган. 2-5 аъзо томонидан тасдиқланиши билан тергов ишлари билан „юридик расмийлаштириш“ учун СССР Олий суди Ҳарбий ҳай’атига юборилган. Рўйхатлар тоифаларга бўлинган бўлган, 1-чи тоифа (улар асосий катта қисмни ташкил қилишган) отиш, ўлим жазосига ҳукм қилинганлар бўлган. Олий суднинг ҳарбий ҳайятининг (бу ҳолда — унинг Тошкент ташриф сессияси) судни махсус тартиби деб аталмиш, прокурор ва адвокат иштирокисиз ҳукм чиқарган. Ишни кўриб чиқиш учун кўпи билан 20-30 дақиқа ажратилган, қарор устидан шикоят қилиш имкониятисиз, ҳукмни ижрога яқин соатлар ичида келтирилиши билан амалга оширилган. Мажид Қодирий киритилган рўйхат 12 сентябр 1938-йилда Сталин, Молотов ва Жданов томонидан тасдиқланган бўлган. (Ахборот „Мемориал“ фонди томонидан 2009-йилда тақдим эдилди).
Манбалар
- ↑ Тажимаи-ҳолда 1880-йил деб кўрсатилган. НКВД тергов „дело“сида 1876-йил деб кўрсатилган.
- ↑ Давронбек. „Улуғбек Долимов. Жадидчиликнинг тамал тоши“. www.зиёуз.уз. 2016-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
- ↑ Администратор. „Шерали Турдиев. Маърифат қалдирғочлари (1989)“. зиёуз.уз. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
- ↑ „Списки жертв - дополнения“. лисц.мемо.ру. 2016-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
- ↑ „Джадидизм - как школа модернизации ислама в Центральной Азии, - Р.Бобохонов | ЦентрАзия“. www.cентрасиа.ру. 2016-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-16 санасида архивланган)
- ↑ Абу Муслим. „Мунавварқори Абдурашидхонов. Туркистон шўролар жумҳуриятидаги маорифпарвар ёшларга хитоб (1923)“. э-тарих.уз. Қаралди: 2016-йил 8-апрел.
- ↑ Абу Муслим. „Мунавварқори Абдурашидхонов. Туркистон шўролар жумҳуриятидаги маорифпарвар ёшларга хитоб (1923)“. э-тарих.уз. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
- ↑ „Возникновение джадидизма как первоосновы национальной идеи. Часть 1“. Письма о Ташкенте. Қаралди: 2016-йил 8-апрел.