Баҳодир Мажидхон – (1903 – 1977) Тошкентда замонасининг кўзга кўринган олимларидан Имом Муҳаммадхон ўғли Баҳодирхон махдум оиласида туғилган. Ўрта Осиё пахтачилик институтининг 1934-йил битирувчис Тупроқшунос, арабшунос, араб кафедрасининг дастлабки мудири, моҳир педагог, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, профессор. 1919–1921 ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиб, Тошкентдаги 19-сон мактабда ўқитувчи, 45-сон мактабнинг асосчиси, мудири, ҳам ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 1925-1927-йиллар саводсизлар ва чаласаводлилар курсларида, 1928-1930 йилларда мактаб ва педагогика билим юртиларида ўқитувчилик қилган. М.Баҳодиров 1930-1934-йиллар Ўрта Осиё пахтачилик институтига ўқиб туриб ҳам педагоглик фаолиятини давом эттираверган. 1935-йилда М. Баҳодиров САХИ (ҳозирги Тошкент давлат аграр университети)нинг тупроқшунослик кафедрасига таклиф этилган (ва шу билим даргоҳида умрининг охирига қадар (1977) самарали меҳнат қилган). 1945-йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети), Шарқ факултетида араб филологияси кафедрасини ташкил этиш учун ишга жалб этилган ва бу кафедрада мудир лавозимида ишлаган ҳамда рус гуруҳларига араб тилидан дарс бериш билан машғул бўлган (1945-1948). У пайтлар, тегишли дарслик ва ўқув қўлланмалари бўлмагани боис, М.Баҳодиров (ички фойдаланиш учун) “Араб филологиясига кириш” ва “Арабча хрестоматия” ҳамда бошқа қатор ўқув қўлланмаларини тузган, шунингдек университетнинг филология факултети талабалари ва Фанлар академияси институтларининг аспирантларига, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги курсларида араб тилидан махсус курслар ўқиган, ҳам араб тилидан дарс берган. М.Баҳодиров қатор орден, медал ва Фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Тошкент давлат аграр университетида тупроқшунослик кафедраси талабалари учун Мажидхон Баҳодиров номида степендия таъсис этилган.

Илмий йўналиши

– тупроқшунослик, арабшунослик, араб тили ва адабиёти, фан тарихи, манбашунослик. М.Баҳодиров 40 га яқин илмий асарлар яратди. Ўзбекистон энсиклопедияси учун тупроқшуносликка доир сўзлик тузиб чиқди ҳамда республика газета ва журналларига кўплаб мақолалар ёзиб берди.

=Асосий илмий ишлари

Номзодлиг. дисертация. мавзуси: “Тупроқлар шўрланишининг тут дарахтининг ўсишига таъсири ва Ўзбекистонда тутчиликни истиқболли ривожланишида тупроқ ресурслари” – Тошкент, 1946.

  1. Русча – Озбекча агротупроқсунослик терминлари созлиги . –Тошкент, 1940. – 88 б. – Н.В.Кимберг билан ҳаммуаллифликда.
  2. Ўзбекистон тупроқларининг ўзига хос хусусиятлари // Ғўза агротехникаси: монография / масъул муҳаррири ва мауллифларидан. –Тошкент: Ўздавнашр, 1949. –– 171 б.
  3. Обемнй метод определения уделного веса твердой фаз почв // Известия АН УзССР. №9. – Ташкент, 1955. – С.53-56.
  4. Тупроқшунослик: Қишлоқ хўжалик техникумлари учун дарслик. – Тошкент, Ўздавнашр, 1956. – Б. 253 б.
  5. Қисқача русча-ўзбекча тупроқшунослик терминлари луғати. – Тошкент: Ўздаврнашр, 1956. – 85 б. – Я.Носиров, М.Умаров, Ҳ.Мираҳмедовлар билан ҳаммуаллифликда.
  6. Исползование засоленнх земел под културу шелковис // Труд ТашСХИ. Вип.7. – Ташкент: ТашСХИ, 1956. – С. 77–86.
  7. Тупроқшунослик ва унинг унумдорлигини ошириш йўллари. – Тошкент: Ўздавнашр, 1957. – 96 б.: Иккинчи нашри, 1964. – 95 б.
  8. Ўзбек мактабларида шарқ тилларини ўрганиш масаласига доир // Ўқитувчилар газетаси, 1957-йил, 24-май (№ 44). –Б.3.
  9. Тупроқшуносликдан амалий машғулотлар: Қишлоқ хўжалик техникумлари учун қўлланма. –Тошкент: Ўздавнашр, 1958. – 112 б.; иккинчи нашри, 1965. –111 б.; 3-нашри, Ўқитувчи, 1975. – 111 б.– Ҳ.Мираҳмедов билан ҳаммуаллифликда.
 Мирзачўлдаги янгидан суғорилаётган ерларни ўзлаштириш ва тупроқ шўрларини олдини олиш/ Труде ТашСХИ, веп. 14 – Тошкент: ТашСХИ, 1961. – Б.147–149.
  1. Ўзбекистон тупроқларининг ўзига хос хусусиятлари // Ғўза агротехникаси. –Тошкент: Ўздавнашр, 1962. – Б. 143-145.
  2. Тупроқшунослик: Қишлоқ хўжалик техникумлари учун дарслик.–Тошкент, Ўрта ва олий мактаб, 1963. –2-нашри. – 254 б.– 3-нашри, Ўқитувчи, 1971. – 271 б.
  3. Тупроқшунослик: Қишлоқ хўжалик институтлари учун дарслик. Тошкент: Ўқитувчи, 1975. – 375 б. – А.Расулов билан ҳаммуаллифликда.
  4. Араб тили. Ўқув матнлари. – Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2008. –132 б.– (Р.М.Баҳодиров билан ҳаммуаллифликда.
  5. Беруний асарларида тупроқшунослик масалалари // Шарқшунослик. Востоковедение. Ориэнтал студиэс. – Тошкент: ТДСҲИ, 2015. – № 2-3. – Б. 39-51. –Р.Баҳодиров билан ҳаммуаллифликда.
  6. Ўзбек энсилопедиясидаги қатор илмий мақолалар муаллифи.