Majlisiy
Мажлисий (тахаллуси; ХВ аср охири, Хоразм — ХВИ асрнинг биринчи ярми, Бухоро) – шоир.
| Мажлисий | |
|---|---|
| Таваллуди |
ХВ аср охири |
| Вафоти |
ХВИ асрнинг биринчи ярми Бухоро |
Ҳаёти
Мажлисий ХВ асрнинг охирида Хоразмда таваллуд топган. Аниқ исми маʻлум эмас[1]. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар Нисорийнинг „Музаккир ул-аҳбоб“(„Дўстларни эслатувчи“) тазкирасида учрайди. Унга кўра Мажлисий асли Хоразмлик бўлиб, кейинроқ Бухорога кўчиб борган. Убайдуллохон ва унинг ўғли Абдулазизхонлар саройида хизмат қилган.
„Мавлоно Мажлисий, — дейди Ҳасанхўжа Нисорий, — надим ва мажлисоро киши эди…сўз гўйини балоғат чавгони билан олур эди. Яхши аш’ори ва марғуб сўзлари бор. Қасидалари кўп, яхши ва латиф ғазаллари бор“[2].
Мажлисийнинг шеърлари Бобурга ҳам манзур бўлган. Бироқ, Нисорийга кўра, Бобур билан Мажлисий ўртасида бир англашилмовчилик рўй бериб, уларнинг алоқаси тамомила узилиб қолган.
Шунингдек, унинг шеърлари ҳам бизга қадар сақланиб қолмаган ёки номаълум бўлиб келмоқда. Унинг адабий меросидан бизга етиб келган асари фақатгина „Қиссайи Сайфулмулук“ ишқий саргузашт достони ҳисобланади. Ушбу достон 4000 мисрадан иборат бўлиб, маснавийда, ҳазаж баҳрида, қисса ичида қисса шаклида ёзилган. Тузилиши ва воқеалар баёни жиҳатидан фолклор асарларига яқин туради. Миср шоҳи Осимнинг ёлғиз ўғли Сайфулмулукнинг Фатина шоҳи Шоҳбол қизи Бадеулжамолга ғойибона севгиси ва унга эришиш йўлидаги саргузаштлари, умуман инсоннинг ўз бахти учун кураши ва бу жараёнда унинг камол топиши тасвирланган. Асарда адолат, яхшилик ва эзгулик мадҳ этилган, подшоҳлар адолатга чақирилган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари илгари сурилган. Нишотий „Хусну дил“ достонини ундан илҳомланиб ёзган[1].
Ўзбек адабиётида достоннинг фолклор варианти ҳам яратилган. Асар Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган, қозоқ (Саид Гарай, 1904), туркман (Курбонали Маъруфий), татар, рус ва бошқа тилларга таржима қилинган. Қозонда қайта-қайта нашр этилган (1807, 1849, 1883, 1914). Тошкентда дастлаб 1916-йил чоп қилинган. Тўла бўлмаган икки қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (ивн. № 3425, 8205).
Адабиётлар
- Қиссаи Сайфулмулук, Т., 1959.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
- ↑ Н.М.Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. Тошкент: "Ўқитувчи", 1976.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мажлисийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |