Макалу — Катта Ҳимолай тоғларидаги чўққи, Непал билан Хитой чегарасида. Жомолунгма чўққисидан 20 км жан.-шаркда. Баландлиги 8470 м. Асосан, гранитлардан тузилган. Ён бағирларида музликлар (уз. 15 км гача) бор. Макалудан шарқда Ҳимолай тоғларини кесиб ўтувчи Арун дарёси дараси жойлашган. Даранинг чуқурлиги тоғ тепасидан дарё ўзанигача 7300 м (дунёда энг катта). Макалуга биринчи бўлиб, 1955-йилда франсиялик алпинистлар чиққан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил