Makaron sanoati
Макарон саноати - озиқ-овқат саноатининг макарон маҳсулотлари тайёрловчи тармоғи. Макарон маҳсулотлари махсус макаронбоп ун (таркибида камида 28—30% ли клейковина бўлган олий ва 1навли нонбоп ун)дан тайёрланади. Макарон маҳсулотлари тайёрлашда макарон ҳамирига бойитувчи кушимча маҳсулотлар (тухум, қаймоги олинмаган қуритилган сут ва бошқалар) қушилади. Макарон маҳсулотларининг озиқавий истеъмол афзаллиги шундаки, у физик-кимёвий таркибини йўқотмасдан кўп вақт сак^паниши мумкин, сув тортмайди, ташишга қулай, ундан тез вақтда турли таом тайёрлаш мумкин, таркибидаги углевод модлалар инсон аъзоларига тез ҳазм бўлади. ХИВ асрнинг ўрталаригача макарон маҳсулотларини тайёрлаш, асосан. уй шароитларида амалга оширилган. ХИВ аср охирига келиб. Италияда оддий ускуналар билан жиҳозланган иехларда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланган. Италияда ХВИИИ асрнинг 60-йилларида от билан ҳапакатга келтирилувчи биринчи макарон ф-каси қурилди, кейинчалик бундай корхоналар Франсия ва Германияда пайдо бўлди. Россияда илк макарон ф-каси Одесса шаҳрида 1797-йилла рўйхатга олинган. Х°з. макарон маҳсулотлари тайёрлаш технологиялари ривожланиб, ҳамирни қориш, уларга турли шакл бериш, маҳсулотларни қуритиш каби мураккаб ишлар тўлиқ механизациялаштирилган. Ўзбекистонда дастлабки макарон маҳсулотлари шилаб чиқарадиган макарон ф-каси 30-йилларда Тошкентла қурилган. 1940-йилда республикала 7 минг т макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 1990-йиллар бошида Ўзбеки-стонла "Ўздонмаҳсулот" давлатакси-ядорлик компанияси корхоналарида Италия ва Швейсария фирмалари ускуналари ўрнатилган энг замонавий макарон сехлари қурила бошлади. 2000-йилда шунлай сехлар сони 75 тагача етди ва 65 минг т турли пав макарон маҳсулотлари ишлаб чикарилди. Бундан та-шқари "Ўзбекбирлашув" аксиядорлик компанияси таркибида 272 кичик макарон сехлари фаолият курсатади. Улар томонидан 2002-йилда 13,8 минг т маҳсулот тайёрланган.
Жаҳонда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ҳамда истеъмол этишда Италия, АҚСҲ, Бразилия, Миср ва Туркия давлатлари етакчи ўринда туради.
Адабиёт
- Медведев Г.М., Технология макаронного производства, М., 1998.
Пўлат Турсунхўжаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |