Македонлар - 1) Қад. Македония аҳолиси; 2) Македония тарихий вилоятида яшовчи турли этник гуруҳга мансуб аҳоли номи; 3) халқ, Македония (собиқ Югославиянинг Македония Республикаси) нинг асосий аҳолиси. Болгарияда, Шим. Грецияда (150 минг киши), АҚШда (30 минг киши), Австралияда (115 минг киши) яшайди. Умумий сони 1,77 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), шу жумладан, Македонияда тахминан 1,63 млн.киши македон тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, сунний мусулмонлар ҳам бор. М. деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандлик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил