Makenzi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Макензи, Маккензи, Маcкензиэ - Канаданинг шим.-ғарбидаги даре. Катта Қуллар кўлидан бошланиб, Макензи пасттекислигидан оқади ва Шимолий Муз оке-анининг Бофорт денгизига қуйилади. Узунлиги 1770 км, Писривер ирмоғи билан бирга 4250 км, ҳавзасининг майдони (Катта Қуллар кўли ҳавзасига кирувчи Қуллар, Писривер ва Атабаска дарёлари системаси билан бирга) 1804 минг км². Водийси боткркланган, қорақарағай ўрмонлари билан қопланган. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳор ва ёзда серсув бўлади. Ўртача сув сарфи 11 минг м³/с Октабрдан май ойигача музлайди. 2200 км масофада (делтаси ва ирмоқлари билан бирга) кема қатнайди. Шотланд савдогари ва сайёҳи А. Макензи 1789-йилда дарёнинг бошланишидан қуйилиш жойигача босиб ўтган.[1]
| Макензи | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |