Макинск (қоз. Макинск, ماكينسك) — Қозоғистондаги шаҳар (1945-йилгача Макинка ишчилар кенти), Буланди туманининг маъмурий маркази (1957). Астана шаҳридан шимолга томон 180 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси 17,8 минг киши (2008).

Макинск
қоз. Макинск
шаҳар
52°38′0″Н 70°25′0″Э / 52.63333°Н 70.41667°Э / 52.63333; 70.41667
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Акмола вилояти
Туман Буланди тумани
Ҳукумат
 • Аким Шўлахов Шайдулла
Асос солинган 1928
Иқлим тури кескин континентал
Аҳолиси
 (2009)
17,689
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71646 [1]
Почта индекс(лар)и 020500[2]
Автомобил коди C, 03
Makinsk qoz. Макинск xaritada
Makinsk qoz. Макинск
Макинск
қоз. Макинск

Тарихи

Пойдевори 1914-йили қурилган, 1945-йили шаҳар мавқеи берилди. 1942-йили Тамбов вилояти Мичуринск шаҳридаги поршенли узук ишлаб чиқариш заводининг кўчиб келиши билан Макинск шаҳрининг саноати ривожлана бошлади. Кейинчалик металл ишлаш заводи, қурилиш ва йиғувчи материаллар комбинати, дурадгорлик заводи, элеватор, нон заводи ишга туширилди.

ОАВ

  • Казахстан-Кокшетау телеканали
  • Туман оммавий-сиёсий газетаси Вести Буланды

Ижтимоий соҳа

Шаҳарда Степгеология, Поршенкомплект, Буланди карери, Макинск элеватори, Прогресс, Агротехсервис, Макинск нефтбазаси аксионерлик жамоати, 5 та умумий билим берувчи мактаб, мусиқа, спорт мактаблари, 3 та касалхона, шифохона, дорихона, санитар-эпидемиологиялик стансияси, 2 та маданият уйи, 3 та клуб, 2 та кинотеатр, 6 та кутубхона, босмахона, 3 автокархона, автоматли телефон стансияси бор. Шаҳар ҳудуди орқали Астана — Кўкчатов автомобил йўли, Степногорск — Отбосар темир йўли ўтади [3].

Манбалар