Макка (арабча: مكّة المكرمة‎ Маккаҳ Ал-Мукаррамаҳ) — мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланадиган шаҳар. Саудия Арабистонининг ғарбида, Қизил денгиздан 70 км узоқликда жойлашган. Ҳижоз вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2023-йилги ма'лумотга ко'ра тахминан 2,150,000 кишидан иборат[1]. Аҳоли сони бўйича Ар-Риёд ва Жиддадан кейин учинчи ўринда туради. Бу шаҳарни араблар Умм ул-Қурро, Умм ул-Мадоин, яъни шаҳарлар онаси деб юритадилар. Қуръонда „Бакка“ номи билан келган. Маккада мусулмонлар ҳаж қиладиган — мусулмончиликнинг бешинчи аҳкоми бажариладиган Каъба жойлашган. Мусулмон ривоятларига кўра, Маккада Одамато ва Момоҳаво ҳамда Шис, Иброҳим, Исмоил ва Ҳожар яшаганлар.

Макка

арабча: مكة‎‎
шаҳар
21°25′21″Н 39°49′34″Э / 21.42250°Н 39.82611°Э / 21.42250; 39.82611
Мамлакат Саудия Арабистони
Ҳукумат
 • Губернатор Холид ал-Файсал Ал Сауд
Асос солинган эр.ав. 2000
Майдон 400 км2 (150 кв ми)
Денгиз сатҳидан 277 м
Аҳолиси
 (2020)
2 042 00
Зичлиги 5100 киши/км2
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Этнохороним маккалик, маккий
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +966-12
Makka xaritada
Makka
Макка

Этимология

Жуғрофия

Демография

Иқлим

Тарихи

Қадимий тарих

Макка қадимий шаҳар, асос солинган йили номаълум. Дастлаб Замзам булоғи атрофида аҳоли турар жойлари пайдо бўлган. Милоддан аввалги 2—1минг йилликларда Макка араб қабилалари учун муқаддас жой ҳисобланган. Макка илк бор юнон тарихчиси Птолемей асарларида Макораба номи билан тилга олинган ва бу ерда милодий ИИ асрда ибодатхона мавжудлига айтиб ўтилган. Ислом пайдо бўлишидан аввал Макка мажусий араб қабилаларининг диний ҳамда Шарқ билан Ўрта денгиз бўйи давлатлари ўртасидаги савдода муҳим ўрин тутган. Ислом вужудга келишидан кўп асрлар илгари Маккадаги Каʻба ибодатхонаси араб қабилаларининг зиёрат маркази бўлиб, унда қабила худоларининг санамлари сақланган.

Муҳаммад (с.а.в.) томонларидан фатх қилиниши

Милодий В аср ўрталарида Макка қурайш қабиласи қўлига ўтади. Шу даврда қурайш қабиласининг бошлиғи Зайд бин Килоб (Қусай лақаби билан машҳур) Каъба атрофидаги ерларни ўз қабиладошларига бўлиб берди. Қусай ва унинг авлодлари ўтказган ислоҳотлар натижасида Макка тез суръатлар билан ўсди, бозорлар кўпайиб, зиёратчилар учун янги қудуклар қазилди. ВИ аср охири — ВИИ аср бошида шаҳар Арабистон яриморолининг фақат савдо ва диний эмас, балки сиёсий марказига ҳам айланди. Шундай вазиятда Маккада яккахудолик (тавҳид)га асосланган ислом динининг тарғиботи бошланди. Маккада 571-йилда Муҳаммад пайғамбар туғилган, ВИИ асрдан мусулмонларнинг муқаддас шаҳри ва зиёратгоҳига айланган.

610-йилда Муҳаммад Макка яқинидаги Ҳиро тоғида ўзига биринчи бор ваҳий, яъни Қуръон ояти-карималари нозил бўлганини эълон қилди. 622-йилда мусулмон жамоаси Макка билан рақобатлашиб келган Ясриб (Мадина) шаҳрига кўчиб ўтди (қаранг Ҳижра). 630-йилда шаҳар мусулмонлар қўл остига ўтди ва Маккага ҳаж қилиш исломнинг 5 арконидан бирига айланди.

Макка 1850-йил

Ривоятга кўра, қадимги Журҳум, Хузўа қабилалари, ИВ аср охиридан эса, Қурайш қабиласи кўчиб келиб яшай бошлаган. ВИ-ВИИ аср ўрталарида Каʻбадан 800—900 метр шимоли-шарққа ва тахминан 500 м жануби-ғарбга чўзилган водий бўйлаб аҳоли истиқомат қиларди. Марказда, Каъбадан жануброқда бозор бўлган. Турар-жойлар деворлар билан ўралган катта ҳовлилардан иборат бўлиб, ҳовли ичида қавми қариндош оилаларнинг иморатлари жойлашган. Ўша вақтда Маккада 6-7 минг аҳоли яшаган. Маккада

суғориш учун сув йўқлиги, муқаддас ҳудудда деҳқончилик ва ов билан шуғулланиш ман қилингани устига атрофдага қабилалар учун муқаддас ҳисоблангани туфайли қурайшларнинг савдо билан машғул бўлишига тўғри келган.

Ўрта асрлар

Умавийлар даврида (661—750) шаҳар қиёфаси кескин ўзгарди: кўп қаватли қаср, саройлар пайдо бўлди. Бағдод халифалиги (750—1258) инқирозга учрагандан сўнг Макка Фотимийлар, Айюбийлар ва мамлуклар қўл остига, кейинчалик Усмонли турк салтанати тобелигига (1517) ўтди. 1916-йилдан Макка — Ҳижоз қироллиги пойтахти. 1924-йил Ибн Саъуд қўшинлари Маккани ишғол этади ва Макка шаҳрида у Ҳижоз ва Нажд давлати қироли деб э'лон қилинади. 1932-йилда бу давлат Саудия Арабистони номини олди.

Зиёрат

Маккадаги Ал-Масжид ал-ҳарам (Байтуллоҳ) — Каъба мусулмонлар учун муқаддас зиёратгоҳ. Байтуллоҳга ҳар йили миллионлаб мусулмонлар умра ва ҳаж зиёратлари учун ташриф буюришади.

Макка 1910-йил

Макка аҳолиси, асосан, ҳажга келганларга хизмат кўрсатиш, ибодат қилувчилар учун диний буюмлар (махсус кийимлар, яъни иҳром, тасбеҳ, атирлар, Замзам суви учун идишлар) тайёрлаш билан шуғулланади. Гилам тўқиш корхоналари, устахоналар мавжуд. Умм ал-Қуро университети бор (1981).

Транспорт

Макка савдо ва автомобил йўллари тугуни. Автомобил йўллари шаҳарни Ар-Риёд, Мадина ва Жидда шаҳарлари билан боғлайди.

1979-йилги можоро

Мусулмон бўлмаганларни Маккага кирмаслиги

Адабиётлар

  • Ҳасанов А.А., Макка ва Мадина тарихи, Т., 1992; Иноғомов СР., Саудия Арабистони подшоҳлиги, Т., 1998; Аббуд Гассан Ахмад, Современное королевство Саудовская Аравия, Т., 2002.

Аҳмаджон Ҳасанов.[2]

Манбалар