Макроэргик бирикмалар (мокро... ва юн. эргон — фаолият, иш), бу бирикмалар озида ко'п миқдорда энергия то'пловчи юқори молекулали бирикмалар ҳисобланади, юқори энергияли, юқори энергетик бирикмалар — энергияга бой ёки макроэргик боғлари бўлган табиий бирикмалар; барча тирик ҳужайраларда бўлади ва энерги-янинг тўпланиши ҳамда ўзгариши жараёнларида қатнашади. Макроэргик бирикмаларга, асосан, аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва фосфат гурухдарининг кўчишига сабаб бўлувчи ферментатив реаксияларда АТФ ҳосил кила оладиган моддалар киради. Макроэргик бирикмалар таркибига фосфорил гуруҳлари киради. Нуклеозидтри- (ёки ди-) фосфат кислоталар, пирофосфат ва полифосфат кислоталар, креатин-фосфат, фосфопироузум кислота, дифосфоглицерин кислота, ацетил ва суксинилкофермент А, аденил ва ри-бонуклеин кислоталарнинг аминоацил ҳосилалари ҳам Макроэргик бирикмалар дир. Макроэргик бирикмалар ўзаро фосфорил гуруҳларни кўчирадиган ферментатив реаксиялар билан боғланган (яна қаранг Аденозинфосфат кислота, Биоэнергетика).[1]Г'айбуллаев. Ж

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил