Makrogliya
Макроглия
Макроглия ҳужайралари эктодермадан ривожланади. Унинг ҳужайраларини кумуш билан ишланган препаратларда ко'риш мумкин. Макроглия ўз навбатида астроглия, эпендимоглия, олигодендроглия ва мултипотенциал глияга бо'линади. ==Астроглия==. Астроцитар глия марказий нерв системасининг (М Н С) таянч аппаратини ҳосил қилади. У майда кўп ўсимтали кичик ҳужайралардан иборат бўлиб, нурли юлдуз кўринишига эга. Бундай типдаги нейроглия ҳужайралари астроцитлар (юнон. астра юлдуз; cйтос - ҳужайра) номини олади ўсимталарнинг тузилишига қараб 2 хил астроцитлар фарқланади: 1) протоплазматик ёки қисқа ўсимтали астроцитлар (астроcйтипротопласматиcи); 2) толали ёки узун ўсимтали астроцитлар (астроcйти фиброси). Протоплазматик астроцитлар М Н С асосини ҳосил қилади ва асосан кулранг моддада, я’ни нейронлар соҳасида жойлашади. Бу ҳужайраларнинг танаси кўп қиррали бўлиб, ундан калта ко'п тармоқланувчи ва «оёқчалар» ҳосил қилиб тугалланувчи ўсимталар чиқади. Ҳужайра катталиги 15—20 м км бўлиб, ядроси нисбатан катта, хроматини камдир. Ситоплазмасида кўп миқдорда гликоген,митохондриялар ҳамда суст ривожланган донадор эндоплазматик тўр топилган. Толали астроцитлар асосан М Н С оқ моддасида, я’ни нерв толалари соҳасида жойлашган. Уларнинг ҳужайра танаси нисбатан кичик бўлиб, шакли чўзинчоқдир. Катталиги 10—20 м км бўлиб,ситоплазманинг ко'п қисмини ядро эгаллаган. Ҳужайра танасидан 20—40 тагача ингичка кам шохланувчи о'симталар чиқиб, глиал толаларга айланади ва миянинг таянч аппаратини ташкил қилади. Астроцитларнинг ўсимталари кўпинча майда қон томирлар деворларида тугмачасимон кенгаймалар (периваскуляр оёқчалар) ҳосил қилиб тугалланади.
Эпендимоглия
У асосан эпендимоцит (эпендйм оcйти) ҳужайраларидан ташкил топган.Етук эпендимоцитлар эпителий каби силиндрсимон шаклда бо'либ , орқа мия каналини ва бош мия қоринчаларининг деворини қоплаб туради. Бош мия қоринчаларининг қон томирлари чигалларини қопловчи эпендимоцитлар кубсимон шаклга эга.Эпендимоцитлар ситоплазмасида митохондриялар, ёғлар, пигментлар ва бошқа тузилмаларни учратиш мумкин. Эпендимоцитлар чегараловчи, таянч вазифаларни бажаради ҳамда сереброспинал суюқликни ҳосил қилишда иштирок этади. Айрим ҳужайралар эса секретор функсияни ўтайди. Эпендимоцитларнинг нерв найининг ичига қараган юзасида эмбрионал даврда киприкчалар бо'лади, улар постембрионал даврда йўқ бо'либ кетади ва М Н С нинг фақатгина айрим қисмларидагина сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳужайраларнинг базал қисмидан эса биргина узун о'симта чиқади. Бу о'симта тармоқланган ва тармоқланмаган бо'лиши мумкин. Тармоқланган о'симталар миянинг оқ ва кулранг моддасида жойлашган нейронлар ва бошқа глия ҳужайралари о'симталарига тегиб ётади. Глиоцитларнинг о'симталари ко'пинча шохсимон тармоқланган бо'либ, улар нерв найининг ҳамма қаватларидан о'тиб, ташқи чегараловчи мембранани (мембраналимитанс глиаэ суперфиcиалис) ҳосил қилишда иштирок этади.
Олигодендроглия
У нейроглиянинг энг ко'п сонли ҳужайралари бо'лган олигодендроцитларни(олигодендроcйти) о'з ичига олади. Олигодендроцитлар майда ҳужайралар бо'либ, шакли турличадир. Уларда думалоқ кичик ядро бо'либ , у юпқа донадор ситоплазма билан о'ралган. Бу ҳужайраларнинг о'симталари кам ва суст тармоқланган (юнон. олигос — кам ). Олигодендроцитлар миянинг оқ ва кулранг моддасида кенг тарқалган бо'либ,М Н С ва периферик нерв тугунларининг ҳужайраларини о'раб туради (глиоцит сателлитлар). Улар миелинли ва миелинсиз нерв толаларининг пардалари ҳосил бо'лишида ҳамда нерв охирларининг шаклланишида иштирок этади. Бунда улар нейролеммоцитлар (Шванн ҳужайралари ёки леммоцитлар) деб аталади. Улар трофик функсияни бажаради, нерв ҳужайраларининг модда алмашинуви процессида иштирок этиб, нерв толаларининг дегенерацияси ва регенерациясида аҳамияти катта. Олигодендроцитлар актив оқсил ва бошқа моддаларни синтез қилиш қобилиятига эга. Бу ҳужайрада донадор эндоплазматик то'р ва Голжи комплекси кучли ривожланган. Олигодендроцитлар тузилиши бо'йича нейронларга яқин туриб , улардан нейрофибриллалари ё'қлиги билан фарқланади.
Мултипотенсиал глия
Макроглянинг мултипотенсиал глия деб номланувчи тури асосан кам дифференсиалланган ҳужайралардан иборат бо'либ , улар тузилишига кўра глиобластларни эслатади. Шу билан бирга уларни микроглия ҳужайралари билан ҳам адаштириш мумкин, чунки микроглия каби майда ҳужайралар бо'либ , кичик о ‘симталарга эга. Бироқ келиб чиқиши ва функсияси жиҳатидан бу ҳужайралар микроглиядан тубдан фарқ қилади. Мултипотенсиал глия ҳужайралари бо'линиш ва дифференсиалланиш қобилиятига эга. Бу ҳужайралар бошқа типдаги макроглия ҳужайраларига - астроцитларга, эпендимоцитларга, олигодендроцитларга айланиши мумкин. Бу жараёнда мултипотенсиал глия ҳужайралари ситоплазмасида астроцитлар, олигодендроцитлар ва эпендимоцитларга хос ўзгаришлар рўй беради. Демак, мултипотенсиал глия ҳужайралари макроглия учун кўпаюв ва алмашинув манбаи бо'либ ҳисобланади. Уларни макроглиянинг ўзига хос ўзак ҳужайралари дейиш ҳам мумкин.
Адабиётлар
- ↑ Гисталогия. Тошкент: Ибн Сино, 2005 — 160-161-бет. Қаралди: 9-декабр 2022-йил (2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган).