Макроиқлим (макро... ва иқлим) -катта ҳудудлар, географик зоналар, материклар ва океанлар ёки уларнинг айрим қисмлари ва ҳатто, бутун Ер шарининг иқлими. Ер юзаси ана шундай ер қисмининг географик омиллари ва атмосфера умумий сиркулясияси шароити ўхшаш бўлса, М.и ҳам бир хил бўлади. Масалан, пассат зонаси М.и, Шарқий Сибир М.и, Ўрта денгиз бўйи М.и, Антарктида платоси М.и ва ҳоказо. М.дан фарқди ўлароқ, маҳаллий иқлим, микроиқлим кичик ҳудудлар иқлими бўлади[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил