Максим Агапов (русча: Агапов, Максим Павлович; 1988-йил 20-март, Бишкекда туғилган) – қирғизистонлик футболчи, Урганчнинг „Хоразм“, Бишкекнинг „Дордой“ ва „Алга“ жамоаларида тўп тепган. Максим дарвозабон позициясида ўйнаган.

Максим Агапов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Максим Павлович Агапов
Таваллуд санаси 1988-йил 20-март (1988-03-20) (38 ёш)
Таваллуд жойи Бишкек Қирғизистон
Бўйи 1.85 м
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2009 Нефтчи Қўчқор-Ота
2009—2011 Абдиш-Ата Кант
2012 Хоразм
2013 Дордой Бишкек
2014 Алга Бишкек
2014—2015 Дордой Бишкек
Миллий терма жамоа
2007—2013 Қирғизистон 10 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

2010-йилда „Нефтчи“ (Қўчқор-Ота) жамоасига ўтиб, ўша мавсумда чемпион ва кубок соҳиби бўлган. 2011-йилда эса кумуш медал соҳиби бўлган. Нефтчи жамоаси таркибида АФC Президенти кубоги баҳсларида иштирок этган.

2012-йилда Ўзбекистон Биринчи лигаси иштирокчиси „Хоразм“ жамоаси таркибида ўйнаган. Кейинчалик „Дордой“ ва „Алга“ жамоаларида ўйнаган. Қирғизистон жамоалари таркибида Осиё клублари турнирларида тўп сурган. 2014-йилги мавсумни „Алга“ таркибида бошлаган, бироқ ёзда „Дордой“ жамоасига қайтган. 2014-йилда Қирғизистон чемпиони бўлган. 2015-йилги мавсум якунида у профессионал фаолиятини якунлаган[1].

Терма жамоадаги фаолияти

Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси[2].

Фаолият статистикаси

Халқаро

Қирғизистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2007 4 0
2008 2 0
2009 2 0
2010 0 0
2011 0 0
2012 1 0
2013 1 0
2014 0 0
2015 0 0
Жами 10 0

2013-йил 21-март ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика[3]

Ютуқлар

Индивидуал

  • Йилнинг энг яхши дарвозабони (1): 2009[4]

Манбалар

  1. ↑ „максим-агапов-вернулсжа-в-лдордожр“ (Руссиан). фc-дордои.кг. ФC Дордои Бишкек (2014-йил 22-сентябр). Қаралди: 2014-йил 1-октябр.
  2. ↑ „Алл тҳе матчес оф тҳе Кйргйзстан Натионал Теам“. Ффкр.кг. Қаралди: 2012-йил 6-май.
  3. ↑ „Максим Агапов“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2015-йил 21-май.
  4. ↑ „спорт.акипресс.орг“ (Руссиан). спорт.акипресс.орг. спорт.акипресс (2010-йил 15-март). Қаралди: 2014-йил 1-октябр.

Ҳаволалар