Максим Валеревич Белих (туркманча: Максим Wалереwиc Белйҳ; 1984-йил 7-август, Ашхобод) — россиялик ва туркманистонлик футбол мураббийи, футболчи сифатида ҳимоячи позициясида ўйнаган. Қирғизистоннинг „Ўзган“ клубида мураббий ёрдамчиси.

Максим Белих
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Максим Валеревич Белих
Таваллуд санаси 7-август 1984-йил
Таваллуд жойи Ашхобод, Туркманистон СССР
Бўйи 183 cм (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ўзган
Рақами Бош мураббий ёрдамчиси
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2005 ҲТТУ Ашхобод
2006 Пахтакор 3 (0)
2007—2008 ҲТТУ Ашхобод
2009 Навбаҳор Наманган 6 (0)
2010 ФC Балкан
2011 ҲТТУ Ашхобод
2012 Навбаҳор Наманган 5 (0)
2013—2014 Аҳал
2015 ФC Şагадам
2018 Аҳал
Бошқарган клублари
2017—2019 Аҳал (ёрдамчи)
2019—2020 Туркманистон (ёрдамчи)
2020 Туркменистан (футзал) (фитнес мураббий)
2020 Қизилқум (ёрдамчи)
2022 Каганат (ёрдамчи)
2025— Ўзган (фитнес мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Максим Белих 1984-йил 7-августда Ашхободда туғилган. 2001-йилда Ашхобод шаҳаридаги 1-сонли ўрта мактабни тамомлаган. 2002—2004-йилларда Туркманистон Мудофаа вазирлиги спорт компаниясида хизмат қилган. Уйланган, бир қизи, бир ўғли бор.

Фаолияти

2004-йилда Туркманистоннинг „МТТУ“ жамоаси билан профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган. 2005-йил Ёкари лиганинг етакчи жамоаларидан бири „Нисо“ клуби тарафидан ижарага олинди. 2006-йил Тошмурод Оғамуродов бошчилигидаги „Пахтакор“ жамоасида ҳам маълум вақт давомида тўп сурди.

2009 ва 2012-йилларда Ўзбекистон Олий лигасининг бошқа бир жамоаси „Навбаҳор“ клубида ўйнаган[1].

2015-йилдан Туркманбоши шаҳрининг „Шагадам“ футболчисига айланди[2]. 2018-йил „Аҳал“ жамоаси сафида фаолиятини якунлади

Миллий терма жамоа

Белих Туркманистон терма жамоаси сафида 2008-йилда дебют қилган. 2010-йили Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Туркманистон олимпия терма жамоаси сафида тўп сурган.

Мураббийлик фаолияти

2018-йилда футболчилик фаолиятини якунлагач, Белих „Аҳал“ мураббийлар штабига ёрдамчи мураббий сифатида қўшилди ва мураббийлик сир асрорларини ўрганишни бошлади.

2019—2020-йилларда Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи, хорватиялик мутахассис Анте Мишенинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган[3].

2020-йилда Ўзбекистоннинг „Қизилқум“ футбол клубида бош мураббий Тошмурод Оғамуродовнинг мураббий ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

2022-йилда Қирғизистоннинг „Каганат“ жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда[4][5].

Манбалар

  1. ↑ Навбахор 2012[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Обладатель Кубка Туркменистана потерял первые очки“. 2015-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-апрел.
  3. ↑ „Анте Мише огласил состав сборной Туркменистана на отборочные матчи ЧМ-2022“. 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  4. ↑ „Экс-футболист сборной Туркменистана Белых вошёл в тренерский штаб «Каганата»“. 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  5. ↑ „Максим Белйҳ «Каганатйň» тäлимçилер дüзüмине гоşулдй“. 2022-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.

Ҳаволалар