Maksim Konsevich
| Максим Консевич | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1964-йил 25-август Химки, Россия СФСР, Совет Иттифоқи |
| Фуқаролиги | Россия, Франсия |
| Соҳаси | Математика |
| Институтлар | Илмий тадқиқот олий институти |
| Таълими |
Бонн университети Москва давлат университети |
| Академик раҳбарлари | Дон Бернард Загиэр |
| Машҳур шогирдлари | Сергей Баранников |
| Машҳур ишлари | Дистрибутив алгебра |
| Мукофотлари |
ЭМС мукофоти (1992) Отто Ҳаҳн медали (1992) Ҳенри Поинcарé мукофоти (1997) Фиэлдс медали (1998) Cрафоорд мукофоти (2008) Шаw мукофоти (2012) Фундаментал физика мукофоти (2012) Математик ютуқ мукофоти (2014) |
Максим Лвович Консевич (русча: Макси́м Льво́вич Конце́вич) (1964-йил 25-августда туғилган) — рус миллатига мансуб франсуз математик. Эдwард Wиттеннинг квант гравитациясининг икки модели эквивалентлиги ҳақидаги гипотезасини исботлаб, шуҳрат қозонган. 1998-йил Фиэлдс медали билан тақдирланган. Айни дамда Франсиядаги Илмий тадқиқот олий институтида ишлайди.
Консевич таниқли шарқшунос олим Лев Консевичнинг ўғлидир. 1985-йил Москва давлат университетини тамомлаган. Бир неча йил давомида СССР Фанлар академиясида ишлаган. 1992-йил Бонн университетидан ПҳД даражасини олган.
Консевич замонавий физиканинг фундаментал масалалари бўйича изланишлар олиб бориб келади. Супертолалар назариясининг етакчи мутахассисларидан бири Бриан Греэн Консевич ўз асарлари билан бу назарияни боши берк кўчадан олиб чиққанини айтган. Консевич, шунингдек, математик физиканинг геометрик жиҳатлари бўйича ишлари билан танилган. Хусусан, Консевич тугун теорияси, квантлаштириш ҳамда кўзгу симметрияси соҳаларини ўрганиб келади.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
