Максим Лисицин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Максим Павлович Лисицин
Таваллуд санаси 1978-йил 11-январ (1978-01-11) (48 ёш)
Таваллуд жойи Норилск, Красноярск ўлкаси, РСФСР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
? Монолит (Новотитаровская)
1995 ФC Черноморец Новороссийск
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995—1996 ФК Кубан Краснодар 0 (0)
1995—1996 →  ФC Кубан-2 Краснодар 2 (0)
1997—1998 Эхпо Cентер КФК
2001—2002 Рус (Кореновск) КФК
Бошқарган клублари
2001—2016 Футбол академияси (Краснодар)
2015—2016 ФC Сочи 2013
2016—2018 ФC Кубан-2 Краснодар
2016—2018 ФК Кубан Краснодар
2018—2019 ФC Кубан Краснодар (2018)
2019 ФC Биолог-Новокубанск
2020—2023 Илбирс Бишкек ФC
2022—2023 Қирғизистон У-20
2023—2024 Қирғизистон У-23
2023— Дордой Бишкек
2024— Қирғизистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Максим Павлович Лисицин (русча: Лисицын, Максим Павлович; 1978-йил 11-январда туғилган) – россиялик футбол мураббий, Қирғизистон миллий терма жамоаси ва Бишкекнинг „Дордой“ клубида бош мураббий.

Биография

Максим „Кубан“ жамоасининг ўринбосарлар жамоасида ўйнаган. Ҳарбий хизматни ўтагач, мураббийлик фаолиятини бошлаган. Лисицин 15 йил давомида Краснодар ўлкасидаги футбол академияда ишлаган[1]. У „Кубан-2“ мураббийлар штабининг аъзоси бўлган, кейинчалик „Краснодар“ клубининг селексия бўлимини бошқарган[2].

2020-йилда Лисицин Қирғизистон Премер-лигасининг „Илбирс“ клубини бошқарган[3][4].

2022-йилдан 2024-йилгача Қирғизистон ёшлар терма жамоасини бошқарган. Максим Лисицин бошчилигида жамоа 2022-йилда саралашдан муваффақиятли ўтиб, Осиёнинг кучли 16 жамоаси қаторига кирган, 2023-йилда эса бу жамоа Осиё Кубоги финал турнири ўйинларида иштирок этган. 2023-йилнинг декабрида Максим „Бишкек Дордой“ клуби бош мураббийлигига тайинланган[5]. 2024-йил 13-июн куни эса Қирғизистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган[6][7].

Манбалар

  1. ↑ „Максим Лисицын: «Надеюсь, Антонов в „Динамо“ пойдет по пути Катрича»“. 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  2. ↑ „Поздравляем Максима Лисицына!“. 2019-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  3. ↑ „Заявка «Илбирса» на новый сезон Премьер-Лиги“. 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  4. ↑ „Максим Лисицын: «Молодые игроки не справились с волнением»“. 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  5. ↑ „Максим Лисицын – новый главный тренер «Дордоя» | Новости клуба | Официалний сайт футболного клуба Дордой (Бишкек)“. фc-дордои.кг. 2023-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
  6. ↑ „КЙРГЙЗ КУРАМА“. Телеграм. Қаралди: 2024-йил 14-июн.
  7. ↑ „Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум“ (2024-йил 13-июн).


Ҳаволалар