Maksim Rilskiy
Максим Фадеевич Рилский [1895.7(19).3 – Киев – 1964.24.7] – украин шоири, олим ва жамоат арбоби. СССР Фанлар академияси (1958) ва Украина Фанлар академияси (1943) академик Украина Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1943—46). Украина Фанлар академияси Санъатагунослик, фолклор ва этнография институти директори (1944—64). Илк шеърлар китоби – „Оқ оролларда“ (1910). Шеърий тўпламларида халқлар дўстлиги, ватанпарварлик ғоялари акс этган („Кузги юлдузлар остида“, 1918; „Чорраҳада“, 1929; „Менинг Ватаним“, 1936; „Узум йиғиш“, 1940 ва бошқалар). „Марина“ шеърий қиссасида (1933) қул аёл образи яратилган. „Она Ватан учун“ (1941), „Асл қурол“ (1942) шеърий тўпламлари ва „Ёшликка саёҳат“ достони (1944) уруш мавзуида. „Кўприклар“ (1948), „Гуллар ва узум“ (1957), „Олис уфклар“ (1959), „Турналар галаси“ (1960), „Тўрғай кўланкаси“ (1961), „Кишки хотиралар“ (1964) ва бошқа асарлар муаллифи. А. С. Пушкин, М.Ю. Лермонтов, А. Мицкевич, Ю. Словацкий ва франсуз классикларининг асарларини украин тилига таржима қилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |