Максим Андреевич Шабалин (русча: Максим Андреевич Шабалин; 1982-йил 25-январда туғилган) — россиялик фигурали учувчи, Оксана Домнина билан муз устида рақс музобақаларида қатнашган. Максим шериги Оксана Домнина билан бирга 2010-йилги Олимпия бронза медали совриндори, 2009-йилги жаҳон чемпиони, икки карра Европа чемпиони (2008 ва 2010-йил), 2007-йилги Гран-при серияси ғолиби ва 2003-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган.

Максим Шабалин
Шахсий маълумотлари
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Олдин вакил бўлган Болгария
Таваллуди 1982-йил 25-январ (1982-01-25) (44 ёш)
Самара, Россия
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Шериги Оксана Домнина
Учишни бошлаган 1987
Якунлаган 2010
Шахсий рекордлари
Стандарт рақс 43.76
Оригинал рақс 64.68
Эркин рақс 104.99

Фаолияти

Оксана Домнина ва Максим Шабалин 2008-йилги Европа чемпионатида
Оксана Домнина ва Максим Шабалин 2008 — 2009-йиллар мавсумининг Гран-при финалида

2002-йил май ойида Максим Шабалин Оксана билан спорт жуфтилигини ҳосил қилди. 2003-йилда улар ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишди.

2004-йилда Домнина ва Шабалин Россия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашди ва 2005-йилда биринчи марта ушбу турнирда ғолиб чиқишди.

Жуфтлик Хитойда бўлиб ўтган учинчи (1-ўрин) ва Москвада ўтказилган бешинчи (2-ўрин) босқичларида жуда муваффақиятли чиқишлари натижасида 2006—2007-йилларда фигурали учиш бўйича Жаҳон Гран-при финалида иштирок этди. Финалда улар болгар ва канада жуфтликларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

2007-йилги Россия чемпионатида жуфтлик иккинчи марта олтин медални қўлга киритди.

2007-йилги Европа чемпионатида жуфтлик (мавсумнинг кўплаб мусобақаларида бўлгани каби) эркин рақс бўйича ғалаба қозонди.

2007—2008-йилги мавсум Оксана ва Максим учун муваффақиятли бошланди — улар Гранд Прих Wорлд Сериэс финалида ғолиб бўлишди. Аммо Россия чемпионатида Максимнинг тиззаси операция қилингани сабаб иштирок эта олишмади. Қисқа реабилитация даври ва жароҳатларнинг қайталаниш хавфига қарамай, Домнина ва Шабалин Европа чемпионатида иштирок этишди ва ғалаба қозонишди. Бироқ, Максимнинг жароҳати ёмонлашди ва яна жарроҳлик талаб қилингани туфайли жуфтлик 2008-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмади.

2008-йил июн ойида спортчилар ўз мураббийларини ўзгартиришга қарор қилди. Жуфтлик Делаверга кўчиб ўтди ва уларга Наталя Линичук ва Геннадий Карпоносов мураббийлик қилди[1].

Ванкуверда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида (2010) Оксана Домнина ва Максим Шабалин бронза медалларини қўлга киритдилар, шундан сўнг жуфтлик Шабалиннинг тиззасидаги жароҳати туфайли спорт фаолиятларини тугатишга мажбур бўлишди. 2010-йилда Россия фигурали учиш федерациясининг ҳисобот-сайлов конференсиясида Оксана ва Максим ФФККР (Россия фигурали учиш федерацияси) ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланди[2].

Дастурлари

Домнина билан

Мавсум Оригинал рақс Эркин рақс
2009 - 2010

  • Аборигинал данcе
2008 - 2009

2007 - 2008

2006 - 2007

Натижалари

(Оксана билан)

Мусобақа 2002 — 2003 ㅤ 2003 — 2004 ㅤ 2004 — 2005 ㅤ 2005 — 2006 ㅤ 2006 — 2007 ㅤ 2007 — 2008 ㅤ 2008 — 2009 ㅤ 2009 — 2010 ㅤ
Қишки Олимпия ўйинлари 9 3
Жаҳон чемпионатлари 15 10 8 7 5 1
Европа чемпионати 12 7 6 6 2 1 WД 1
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1
Россия чемпионати 3 2 1 2 1 1
Гран-при финали 5 3 1 2
Гран-при босқичлари: Россия кубоги 6 4 3 2 1 2
Гран-при босқичлари: Хитой кубоги 4 1 2 1
Гран-при босқичлари: Скате Америcа 3
Гран-при босқичлари: Скате Cанада 6
Скате Исраэл 2
Карл Шефер хотираси 1
Финландиа Тропҳй 2
Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали 1
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Франсия 1
Белградда ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари 1

WД = мусобқани тарк этган

Манбалар

  1. ↑ „Домнина и Шабалин переходят к Линичук“. 22-июн 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2008-йил.
  2. ↑ „Оксана Домнина «Сказать: все, заканчиваю! Я пока не готова»“. 12-июл 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июл 2010-йил.