Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Maktabxona

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Мактабхона — бошланғич таълим мактаби. Дастлаб ВИИ—ВИИИ асрларда араб мамлакатларида пайдо бўлган. ИХ—Х асрларда аҳолиси ислом динига эътиқод қиладиган Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Ўрта Осиё, Волга бўйи ҳамда бошқа жойларга тарқалган.

Ўрта Осиёда барча шаҳар, қишлоқ, шунингдек, кўчманчи аҳоли яшовчи овулларда мавжуд бўлган. Ўрта Осиёда ўғил ва қиз болалар алоҳида-алоҳида М.ларда ўқитилган. Ўғил болалар М. лари аксарияти масжидлар, мадрасалар, қорихоналар қошида ёки хусусий мактабдорлар хонадонларида, қиз болалар Млари ўкитувчи аёллар уйларида ёки бадавлат кишиларнинг М. ёшидаги қизлари учун уларнинг уйларида ташкил этилган. М.ларда ўғил болаларни домла ўқитган. Қизларни ўқитган аёллар отинойи ёки отинбиби (Тошкентда), бибихалифа ёки бибиотин (Бухорода), Элтибиби (Хивада) деб аталган. Қорақалпоғистон худудидаги М.ларда ўғил ва қиз болалар биргаликда бир муаллим томонидан ўқитилаверган. М. биноси, одатда, бир хонадан иборат бўлиб, болалар бўира ёки гилам устида ўтирганлар. Ўғил болалар М.ларида масжид қавми томонидан таклиф этилган масжид имоми ёки муаззини, ёки мадрасани тугатган зиёли киши ўқитувчилик қилган. М.да болалар ўқишёзишга ўргатилган, мадрасаларга ўқишга кириш учун зарур билимлар берилган.

М.лар ҳаражати ва домлаларнинг даромади вақф мулкидан тушган даромадлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан ўқиш учун тўланган маблағлар ҳисобидан бўлган. Шариатга кўра, илм ўрганиш учун мурожаат қилган кишига рад жавоби бериш оғир гуноҳ ҳисобланган, ўқишга келган ҳар бир боланинг қайси ижтимоий тои-фадан бўлиши ва ўқиш учун қанча ҳақ тўлашидан қатъи назар, ўқитувчилар зиммасига уларни ҳар қандай эътирозсиз ўқитиш вазифаси юкланган. Етим-есирлар бепул ўқитилган. Болалар ўқиш учун мактабга 5—6, баъзан 6— 8 ёшдан берилган ҳамда ўқув курси 5—8 йил давом этган. Ёз рйлари ва рамазон ойида таътилга чиқилган. М.да ўқитишнинг давомийлиги домланинг маҳорати, ўқувчининг зеҳни ҳамда оиладаги муҳитга боғлиқ бўлган. Ма-шғулотлар жума ва байрам кунларидан ташқари, ҳар куни қуёш чиқишидан аср намозигача давом этган. Тушлик учун танаффус қилинган. Масжидлар қошидаги М.ларда 10—20 та, шаҳарлардаги мактабдор домлалар М.ларида 50—60 тагача ўғил болалар ўқитилган. Қизлар М.ларида ўқувчилар сони ўғил болалар М.ларига нисбатан чорак ва ундан ортиқни ташкил этган.

М.да дарслар жадвали, қатъий дас-тур ва муайян ўқув курси бўлмаган. Ўқитиш синфдарс тизимида олиб борилмаган, балки бир домладан сабоқ олувчиларнинг ҳаммаси бир хонада ўқиган. Шунга мувофиқ, дарсхонанинг тўрида Навоий, Фузулий, Бедил, Машраб, Ҳофиз Шерозий, Сўфи Оллоёр асарлари, "Чор китоб" кабиларни ўқувчилар, ўртасида Қуръон, "Ҳафтияк" (форсча — "Қуръони Каримнинг еттидан бири")ни ўқувчилар ва пойгакда "абжадхонлар" (бўғинлаб ўқувчи ва "Абжад"га кўра, ҳисоб ҳамда кўпайтиришни ўрганувчилар), "тахтахонлар" (араб алифбоси ҳарфлари ёзилган махсус тахтача — "лавҳ"даги ҳарфларни ёдлаб ўрганаётган ўқувчилар) ўтирганлар. Бу ҳолат ўқувчиларни ўқишга йилнинг аниқ белгиланган пайтида эмас, балки йил давомида қабул қилинаверишига имкон берган. М.ларда ўқиш индивидуал олиб борилган, яъни ўқитувчи ҳар бир ўқувчи билан алоҳидаалоҳида шуғулланган. У болаларни биттабиттадан ёнига чақириб, аввалги дарсда берилган вази-фани сўраган, уни ўзлаштиришига қараб янги сабоқ берган ёки аввалги дарсни такрорлашни буюрган. Ўғил болалар М.ларида домлалар дарсларни ўзлаштирмайдиган ва М. интизомига риоя этмайдиган болаларга нисбатан тан жазосини қўллаш ҳуқуқига эга бўлган.

М.га ўқишга келган ўқувчига, аввало, "Калимаи шаҳодат" дуоси ёдлатилган. Ҳарфларнинг номини ўкитишдан ҳарф ости ва устига қўйиладиган диакритик белгилар — "ҳаракат"лар ёрдамида бўғин тузишни ўргатишга ўтилган. Кейинги ўқув босқичи "абжадхонлик" деб аталиб, бунда ўқувчилар бўғинларни қўшишга, "Абжад"га кўра, ҳисоб ва кўпайтиришга ўргатилган. М.да китобхонлик "Ҳафтияк" китобини ўзлаштириш билан бошланган. "Ҳафтияк"дан ке-йин бошқа китобларга қўшимча тарзда ҳафтасига 2—3-марта Қуръоннинг қолган қисми ўқитилган. Қуръоннинг "Алламнашрах" сураси ёдланиши билан ўқувчи "саводхон" ҳисобланган. Саводи чиққач, болалар диакритик белгиларсиз настаълиқ ёзувида форс тилида ёзилган "Чор китоб", Сўфи Оллоёрнинг "Сабот ул-ожизин", Фаридиддин Атторнинг "Мантиқ уттайр", Ҳофиз Шерозий, Фузулий, Бедил, Навоий, Машраб каби мутафаккирларнинг девонларини ўқиб сабоқ олганлар. Ўғил болалар М.ларидан фарқли равишда, қизлар М.ларида мумтоз шоирлар ижодини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратилган. Шунингдек, уларда қизлар тарбиясининг ўзига хос жиҳатлари, чунончи, уй-рўзғор тутиш, пазандалик, покизалик, шарқона одоб-ахлоқ кабиларга ўргатувчи Алий Назимонинг "Таълими банот", Олимат ул-Банотнинг "Муошарат одоби", Фахридсин ибн Ризоуддиннинг "Тарбияли хотун" каби дарсликлари ҳам ўқитилган.

М.ларда болалар ўқишни тўлиқ ўзлаштириб олгандан кейингина ёзишга ўтганлар. Баъзан "Сўфи Олло-ёр", "Хўжа Ҳофиз" китобларини ўқий оладиган бўлгандан кейингина "хатга тушган". Ёзувга ўргатиш бир неча босқичда олиб борилган. Дастлаб ало-ҳида ҳарфлар ёзилган (муфрадот босқичи), кейин ҳарфларни қўшиб ёзишга (мураккабот босқичи), сўнгра икки мисрали байт, қитъа, рубоийларни кўчириб ёзиш (муқаттаот машқлари) га ўтилган. Ва, ниҳоят, дуойи салом ҳамда иш юзасидан қоғозлар ёзилган. Домлалар болаларнинг ёзувини такомиллаштириш учун уларга "тахта ёзиш", айрим шоирларнинг китобларидан парчалар кўчириб ёзиш машқларини ҳам бажартирганлар. Ёзувга ўргатишда ўқитувчилар "Бадоиул Иншо", "Муншаот", "Дастур ул-қузот", Саидсалоҳиддинхўжа ибн Оловиддинхўжанинг "Муфрадот", Шермуҳаммад Авазбек ўғли Муниснинг "Саводи таълимий" каби дарслик ва кўлланмаларидан ҳам фойдаланганлар. М.да имтиҳонлар бўлмаган; М.ни битирганлиги ҳақида ҳужжат ҳам берилмаган. М.лар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Хива, Андижон, Марғилон каби шаҳарларда кўп бўлган. ХИХ аср охири —ХХ асрнинг бошларида ўлкада ижтимоийиқтисодий тараққиётнинг ўсиши, саводхонликка нисбатан талабнинг ортиб бориши натижасида М.лар ислоҳ этилиб, янги усул мактаблари пайдо бўла бошлаган.

Адабиёт

  • Абдуллаев Й., Эски мактабда хацавод ўргатиш (1867-1917), Т., 1961; Пасулов Б. М., Ўзбекистондаги мусулмон мактаб ва мадрасалари тарихидан (ХИХ аср охири — ХХ асрнинг 20-йиллари), Анди-жон, 1996; Солижонова Г. Ф., Туркистонда ўқитишмаърифатчилик ўчоқлари, уларнинг ижтимоий аҳамияти (ХИХ аср охири ХХ аср бошлари), Т., 1997.

Гулнора Солижонова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил