Макулатура (лотинча маcуло — ифлослантираман) — босмахона чиқиндиси ёки, умуман, эски қоғоз, картон, газ., жур., китоб ва бошқа М. қоғоз ф-каларида қайта ишланади ва иккиламчи маҳсулотлар (қоғоз, картон) тайёрланади. М.нинг ёгочни тежашда ва маҳсулот таннархини камайтиришда аҳамияти катта. Баъзи мамлакатлар, мас, Германия ва Японияда ишлатиладиган қоғоз маҳсулотларининг 50% М.дан тайёрланади (қаранг Иккиламчи хом ашё).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил