Малага, 2023-йил

Малага — Испаниянинг жанубий қисмидаги шаҳар, Андалусия мухтор вилоятида. Малага провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 528 минг киши (1998). Ўрта денгиз бўйидаги муҳим порт (йилига 7 млн. т юк ортиб-туширилади) балиқ овлаш маркази. Озиқ-овқат ва саноати ривожланган: вино, зайтун мойи, мева ва балиқ консервалари ишлаб чиқарилади. Киме, нефт кимёси, металлсозлик, тўқимачилик, машинасозлик (жумладан, кемасозлик) саноати корхоналари мавжуд. Иклим курорта. Университет, музей бор.

М.га милоддан аввалги ХИ асрларда финикияликлар томонидан асос солинган. Араблар ҳукмронлиги даврида (ВИИИ аср) йирик шаҳар бўлган. ХИ асрдан амирлик маркази. 1487-йилдан Кастилия таркибида. Меъморий ёдгорликларидан ИХ—ХВИИИ асрларгаоид саройлар, қасрлар, собор, черков ва бошқа сақланган. М.да Пабло Пикассо туғилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил