Malaka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Малака — 1) психологияда — муайян касб, ишни яхши ўзлаштириш натижасида орттирилган маҳорат. Одатда, бирон иш жараёнида ҳаракатлар англанилган ёки англанилмаган тарзда амалга оширилади. Ҳаракатни бажаришда онгнинг борган сари камроқ иштирок этиши туфайли иш ғайриихтиёрий равишда ижро этила боради, айрим майда қисмларга эътибор камаяди. Ҳаракатнинг қисман ғайриихтиёрий равишда бажарилиши туфайли унинг тузилишида айрим сифат о'згаришлари юз беради. Ҳаракатни ҳиссий назорат қилиш, уни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзгариб боради. Ҳаракат усулларини идрок этишдан диққат ҳоли бўлади ва у ҳаракат вазияти ҳамда маҳсулига қаратилади. Бунинг натижасида топшириқ равон, ортиқча куч сарфламай, тез ва сифатли бажарила боради. Масалан, тажрибали машинкада ёзувчи клавишларга қарамасдан ёзаверади. Малака ҳосил қилиш тезлиги унинг мураккаблик даражаси, кишининг ёши, индивидуал хусусияти, билими ва бошқа омилларга боғлиқ. Кишидаги малака, кўпинча, бошқа малака ҳосил бўлишида ёрдам беради. Масалан, автомобил ҳайдашни яхши билган киши трактор ва бошқа машиналарни ҳайдашни ҳам осонлик билан ўрганади. Бундай ҳолат М.нинг кўчиши дейилади. Баъзи ҳолларда эса мавжуд М. бошқа М.лар ҳосил бўлишига халақит беради. Бу М.нинг интерференсияси дейилади. Узоқ машқ қилмаслик ва организмнинг нормал бўлмаган ҳолатлари (Касаллик, қаттиқ чарчаш, ҳаяжонланиш ва бошқалар)да М. йўқолиши мумкин. Бу сабаблар бартараф этилиши билан М. яна тикланади; 2) М. Ҳуқуқда — ишни бажариш учун қандай касб қай савияда эгаллаганлигини кўрсатувчи даража. Меҳнат қонунчилигида иш М.си ва айрим ходимлар М.си деган турларга бўлинади. Одатда, Ходимларнинг М.сига қараб уларга бирор тариф разряди берилади. Тариф разряди ходимнинг муайян иш турига лаёқатли эканлигини тасдиқлайди. Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида тариф ставкалари ва мансаб маошларини белгилашда М. разряди муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ишбай ишловчи ходимларнинг меҳнатига иш М.си бўйича, яъни шу иш учун унинг мураккаблигини ҳисобга олиб белгиланган баҳолар бўйича ҳақ тўланади. Ишбай ишловчи ходим вақтинча Иш берувчил ташаббуси билан пастроқ разрядли ишни бажарса, у Иш ҳақининг аввалги разряди билан бажарилган иш разряди ўртасидаги фарқни олишга ҳақлидир (Ўзбекистон Республикаси МК 95—модда).
Ходимлар М.си махсус М. Комиссияси томонидан белгиланади. Бунда ходимларнинг муайян бир иш турини бажараётгандаги шахсий Билимлари ва маҳорати асосида разряд, Категория ёки Диплом берилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |