Malakka

Малакка — Осиёнинг жануби-шарқий қисмидаги ярим орол. Ҳиндихитой ярим оролнинг жанубий қисми. Ғарбдан Андаман денгизи ва Малакка бўғози, шарқдан Жанубий Хитой денгизи ва унинг Сиям қўлтиғи ўраб туради. Узунлиги 1300 км чамаси. Майдони 190 минг км². Кенглиги энг тор жойида 40 км. Шим. чегараси Кра бўйни (10°) орқали ўтади. Баъзан М.га Кра бўйнидан шимолроқдаги ҳудудни (тахминан 13° гача, Мянманинг бир қисмини) ҳам киритадилар. М.нинг шим. қисми Таиланд, жан. Малайзия (Ғарбий Малайзия) ҳудуди. М.нинг ер юзаси паст ва ўртача баландликдаги тоғлардан иборат. Энг баланд жойи — Тахан чўққиси (2190 м). Соҳиллари ботқоқлашган пасттекислик. Мезозой гранитлари орасида қалай ва волфрам конлари бор. Олтин, мис, темир, молибден, қўрғошин, рух, боксит, кўмир конлари топилган. Иқлими жанубда экваториал, шим.да субекваториал, муссонли иқлим. Йиллик ёғин текисликларда 1000–2000 мм, тоғларда 4000 мм гача. Қалин тропик ўрмонлар, соҳил қисми мангра ўрмонлари билан қопланган. Шоли, каучукли ўсимликлар, кокос палмаси плантациялари бор. М.да Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳри жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |