Малай тили - австроиндонез тиллар оиласига мансуб тиллардан бири ҳисобланади. Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари яъни Индонезия, Сингапур, Таиланд, Малайзия ва Ветнам давлатларида малай тилидан фойдаланилади[1].

Малай тили
Миллий номи Баҳаса Мелаю, بهاس ملايو
Мамлакатлар

 Малайзия
 Индонезия
 Бруней
 Сингапур

 Шарқий Тимор
Расмийлик ҳолати

 Малайзия
 Бруней

 Сингапур
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 250 млн., 45млн. учун она тили[1]
Ўрни 58
Тил кодлари
ИСО 639-1 мс
ИСО 639-2 май (Б); мса (Т)
ИСО 639-3 мса ва бошқалар

Лотин алифбосига асосланган ёзув асосида малай тили ёзилади.

Илк ўрта асрлардан бошлаб малай тили бутун малай „қирғоқ сивилизацияси“ (Малай архипелаги, Малакка ярим ороли, Ҳинди-хитой қирғоқлари ва Янги Гвинея) ҳудудларида миллатлараро мулоқат ва давлатлар аро муносабатлар тили сифатида ишлатилган. Малай тили ислом ва насронийликнинг тарқалиши тили деб ҳисобланган.[2].

Малай тилида ёзилган илк тош битиклар(Бату Берсурат) Суматра ва Бангка оролларидаги тошлардаги ёзувлар (ВИИ аср)дир. Суматра оролининг айрим ҳудудларида „каганга“ ва „ренчонг“ деб номланган ҳинд ёзувининг қаттиқ ўзгартирилган шакллари сақланиб қолган.

ХИВ асрдан бошлаб ислом дини билан бир қаторда ўзгартирилган арабча " Тулисан Жави " ёзуви ҳам тарқала бошлади. ХИХ асрдан бошлаб лотин алифбоси кенг тарқала бошлади — Индонезияда у ХХ аср бошларида, Малайзия ва Сингапурда эса 1957-йилдан кейин миллий тил сифатида эътироф этилди.

Тарихи

Малай тили тарихини беш даврга бўлинган: эски малай тили, қадимги даври, классик малай, сўнгги замонавий малай ва замонавий малай тили.[2] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-25 санасида архивланган)

Қадимги малай тилига Классик Ҳиндистоннинг адабий тили бўлган санскрит тили ўз таъсирини кўрсатган. Санскрит тилидан олинган сўзларни Қадимги малай луғатига киритилган. Қадимги малай тилидаги энг қадимги тош ёзув Индонезиянинг Суматра шаҳридан топилган. Кедукан Букит ёзуви сифатида танилган, у голландиялик М. томонидан топилган. Бу ёзув милодий 683-йил 1-майга тегишли бўлиб, ёзув Паллава ёзувида ёзилган. Батенбург 1920-йил 29-ноябрда Жанубий Суматранинг Кедукан Букит шаҳрида, [3] Татанг дарёсининг ирмоғи бўйлаб Муси дарёсида қад кўтарган. Тошнинг ҳажми 45 х 80 сантиметр (18 х 31 дюйм)ни ташкил этади.

Ислом динидан олдинги ХИВ асрга оид Теренггану ёзув тоши ҳуқуқий матн сифатида Суматрада Шривижая ҳукмронлиги тугаганидан кейин пайдо бўлган ҳинду-буддавий қироллик Дхармасраянинг Адитяварман даврига (1345-1377) оид. Ушбу тош битикдаги Қонунлар бугунги кунда ҳам Индонезиянинг Суматра тоғларида яшовчи Минангкабау халқи учун ўз ҳукмини ўтқазади[4] .

Теренггану ёзув тоши (малай. Бату Берсурат Теренггану; жаwича: бạтw брсwрт трạнw) — Малайзиянинг Теренггану шаҳрида топилган жави ёзувида ёзилган гранит стеласи классик малай ёзувидаги энг қадимги далилидир. Ҳижрий 702-йилга (милодий 1303-йилга тўғри келади) тегишли бўлган бу ёзув Жануби-Шарқий Осиёдаги Малайзия оламида жавий ёзувининг дастлабки далили бўлган ва Ислом динининг минтақада давлат дини сифатида пайдо бўлганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи энг қадимий тошлардан биридир. Унда Сери Падука Туан номи билан танилган Теренггану ҳукмдори ўз фуқароларини Ислом динини давлатда ёйиш ва қўллаб-қувватлашга чақирган ва уларга раҳбарлик қилиш учун 10 та асосий шариат қонунларини тақдим этган эълон ҳақида битилган.[5] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-06 санасида архивланган)

Малай тили Малакка султонлиги (1402-1511) [лингуа франcа[6]] тили сифатида кенг қўлланила бошланди. Бу даврда малай тили Ислом адабиёти таъсирида жадал ривожланди. Ривожланиш Классик Малай тили деб аталадиган араб, тамил ва санскрит луғатларининг катта таъсири билан тилнинг табиатини ўзгартирди. Малакка султонлиги даврида тил замонавий малай тилида сўзлашувчиларга таниш бўлган шаклга айланди.

Малай тилида ёзилган энг қадимий мактублар қаторига ҳозирги Индонезиядаги Малуку оролларидаги Тернате шаҳридаги Султон Абу Ҳаётнинг 1521-1522-йиллардаги мактублари киради. Матн Португалиялик тадқиқотчи Франсиско Серрао билан алоқада бўлганидан кейин Португалия қиролига қаратилган.[7] Малай тилидан фақат миллатлараро алоқалар учун лингуа франка тили сифатида фойдаланилган.

Ёзув тизими

Малайзия ва Сингапурда Руми ёки Индонезияда лотин номи билан танилган лотин ёзуви ёрдамида ёзилади, аммо Араб Мелаю ёки Жави [8]деб номланган араб ёзуви ҳам мавжуд. Лотин ёзуви Малайзия, Сингапур ва Индонезияда расмий ҳисобланади. Малай тилида ҳинд-араб рақамлари ҳам ишлатилади.

Фойдаланувчилар кўлами

Малай тилидан Бруней , Индонезия , Малайзия , Шарқий Тимур , Сингапур ва Таиланднинг жанубида яшовчи халқлар фойдаланади Индонезия малай тилининг ўзига хос меъёрий системасини тартибга солди, Малайзия ва Сингапур эса умумий стандартдан фойдаланди. Шарқий Тимурда индонез тили Конституция томонидан белгиланган. Бу мамлакатларда малай тилидан фойдаланиш даражаси тарихий ва маданий шароитларга қараб ўзгарди. Малайзия Конституциясининг 152-моддасига кўра, Малайзияда миллий тил малай тили бўлиб, 1968-йилда ярим орол Малайзияда , 1974-йилдан эса аста-секин Шарқий Малайзияда ягона расмий тилга айланди. Бироқ, инглиз тили профессионал ва тижорат соҳаларида кенг қўлланилишида давом этмоқда.

Грамматикаси

Малай тили агглютинатив тил бўлиб, янги сўзлар учта усул билан ҳосил қилинади:

  1. ўзак сўзга аффикслар қўшиш (аффиксация);
  2. қўшма сўз (композиция) ҳосил қилиш;
  3. сўз қисмларини такрорлаш (редупликация).

От ва феъллар асосий илдиз бўлиши мумкин, лекин улар асосан янги сўз ҳосил қилиш учун префикс, суффикс ёки аффикслар ёрдамида ҳосил қилишади.

Олинма сўзлар

Малай тилига асосан сансикрит тили ва араб тили катта таъсир кўрсатган. Шунингдек, тамил, инглиз, хитой, қисман португал, япон тиллари ҳам.

Санскрит тили

Санскрит тили Жануби-Шарқий Осиё тилларини, айниқса луғат тизимини, қўшимчалар ва сўз ясалиш тамойиллари жиҳатидан жуда бойитди. Ҳиндистон билан алоқада бўлган давлатлар санскрит тилининг таъсиридан қочиб қутула олмаган. Малай тили ҳам бундан мустасно эмас. Бу Малайя ва Ҳиндистон ўртасида узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган савдо алоқаларини ҳисобга олган ҳолда олинма сўзлар кириб келган. Агар тарихдан олдинги даврларга назар ташланса, милоддан аввалги 2000-йилларда, Малай архипелаги савдо-сотиқ фаолияти туфайли Ҳиндистон маданияти яъни тил, дин, табобат ва бошқа кўплаб соҳалар ўз таъсирини ўзгартирди.

Ҳинд савдогарлари ҳам Малай ороллари аҳолисига санскрит тилининг элементларини ишлаб чиқдилар ва тарқатдилар. Юқори маданиятга эга бўлган санскрит тилининг ўрни малай тилини унинг киритилишини қабул қилишга сабаб бўлди. Малай тилида аниқланиши мумкин бўлган биринчи санскрит таъсири ВИИ асрдаги тош ёзувда ўз аксини топган. Санскрит тилидан фойдаланиш бугунги кунгача сақланиб қолган.

Араб ва инглиз тилларининг малай тилига таъсири яқин орада бўлган бўлсада, жамият ўзлаштирилган санскрит сўзларини унутмади. Бошқа томондан, ўзлаштирилган санскрит сўзлари сақланиб қолинди, бошқа тилларнинг таъсири эса малай тилида қолган бўшлиқларни тўлдирди.

Малай тилида санскрит тилидан олинган 677 та сўз бор. Сўзлар дин ва фалсафа, мавҳум атамалар, табиат, мамлакат ва қариндошлик, ҳайвонлар ва ҳайвонот дунёси, гуллар ва ўсимликлар, муносабатлар ва оила, инсон танасининг қисмлари ва бошқалар.

Араб тили

Араб тилидан олинган сўзлар санскрит тилидан олинган сўзлардан анча кўп. Уларнинг аксарияти малайча талаффузга мослаштирилган, баъзилари эса ўз ҳолида қолдирилган. Сўзлар асосан дин, илм-фан, ҳис-туйғулар, қонун-қоидалар, савдо ва ҳодиса-ҳаракатларга оид.

Хитой тили

Хитой тили малай тилига сезиларли равишда таъсир кўрсатган. Хитой тилидан олинган сўзларнинг аксарияти Ҳоккиэн лаҳжасидан олинган. Маллаяга илк марта Ҳоккиэн халқининг кўчманчи қабиласи кўчиб келиши орқали алмашинув бошланган. Улар яшайдиган қишлоқлар ва унинг атрофларида малайлар билан ўзаро алоқа натижасида сўзларнинг алмашинуви ҳодисаси вужудга келди. Озиқ-овқат, кийим-кечак ва қимор ўйинлари учун ишлатиладиган сўзлар ўзлаштирилган.

Инглиз тили

Инглиз тили-Европа қитъасида асосий фойдалананилувчи тил бўлиб, шунингдек, ҳозирги замон тили сифатида қаралади. Шундан келиб чиққан ҳолатда,Малай халқи зарурий мақсадда, яъни, янги сўзга экивалент малай сўзи топилмаган ҳолатда инглиз тилидан сўзлар олиниши кузатилмоқда.[9]

Манбалар

Ҳаволалар

Малай-Инглиз луғати Wилкинсон, Ричард Жамес (1901-1903). Деwан Баҳаса дан Перпустакан (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-10 санасида архивланган) Классик Малай тили Брагинскй, Владимир, эд. (2013) [Фирст публишед 2002.]

  1. ↑ Виcтор Погадаэв, Эугениа Кукушкина. Баҳаса-Баҳаса Утама Дуниа: Суату Пенгеналан. Куала Лумпур: ДБП, 2018, п. 151.
  2. ↑ Дорофеэва, Татиана В. (2011) Баҳаса Мелаю Сеумпама Баҳаса Латин ди Рантау Нусантара (Малайский — латин Нусантари). Журнал Тержемаҳан Алам & Тамадун Мелаю, 2 (2). Банги: Университи Кебангсаан Малайсиа, п. 163—171.