Малcолм Блигҳ Турнбулл (талаффузи: Мелколм Блей Тёрнбул; 24-октябр 1954-йил) – австралиялик собиқ сиёсатчи ва бизнесмен, 2015-йилдан 2018-йилгача Австралиянинг бош вазири бўлиб ишлаган. Австралия либерал партияси раҳбари лавозимида ишлаган[1].

Малcолм Турнбулл
Австралия Бош вазири
Мансаб даври
2015-йил 15-сентябр – 2018-йил 24-август
Монарх Элизабетҳ ИИ
Губернатор Сир Петер Cосгрове
Ўтмишдоши Тонй Абботт
Вориси Сcотт Моррисон
Австралия Либерал Партияси раиси
Мансаб даври
2015-йил 14-сентябр – 2018-йил 24-август
Ўтмишдоши Тонй Абботт
Вориси Сcотт Моррисон
Мансаб даври
2008-йил 16-сентябр – 2009-йил 1-декабр
Ўтмишдоши Брендан Нелсон
Вориси Тонй Абботт
Австралия алоқа вазири
Мансаб даври
2013-йил 18-сентябр – 2015-йил 14-сентябр
Ҳукумат бошлиғи Тонй Абботт
Ўтмишдоши Антҳонй Албанесе
Вориси Митч Фифиэлд
Мухолифат раҳбари
Мансаб даври
2008-йил 16-сентябр – 2009-йил 1-декабр
Ҳукумат бошлиғи Кевин Рудд
Ўтмишдоши Брендан Нелсон
Вориси Тонй Абботт
Экология ва сув вазири
Мансаб даври
2007-йил 30-январ – 2007-йил 3-декабр
Ўтмишдоши Иан Cампбелл
Вориси Петер Гарретт
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Малcолм Блигҳ Турнбулл

1954-йил 24-октябр (1954-10-24) (72 ёш)
Сидней, Австралия
Сиёсий партияси Либерал
Турмуш ўртоғи Луcй Ҳугҳес
Болалари 2
Касби Адвокат
Маълумоти Вауcлусе мактаби
Ивес мактаби
Сйдней мактаби

Турнбулл Сидней университетини тамомлаган, Оксфорддаги Брасеносе коллежида ўқиган. Йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида журналист, ҳуқуқшунос, савдогар банкир ва венчур капиталисти бўлиб ишлаган[2]. 1993-йилдан 2000-йилгача Австралия Республикачилар Ҳаракатининг раиси бўлган ва 1999-йилги республика референдумида муваффақияциз ўтган „ҳа“ кампаниясининг етакчиларидан бири бўлган[3]. 2004-йилги сайловда Янги Жанубий Уэлсдаги сайловда парламент аъзоси (депутат) сифатида Австралия Вакиллар палатасига сайланган. 2007-йил январидан 2007-йил декабригача Ҳовард ҳукуматида атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича вазир бўлган[4].

2007-йилги сайловларда иккинчи ўринни эгаллагандан сўнг, Турнбулл кейинги йили Либерал партиянинг етакчилигини қўлга киритди ва мухолифат лидери бўлди. 2013-йилги сайловда либерал-миллий коалиция ғалаба қозонганидан сўнг, Абботт ҳукуматида Алоқа вазири этиб тайинланди[3].

Икки йил ўтгач, Турнбулл 2015-йил 14-сентябрда Вазирлар Маҳкамасидан истеъфога чиқди ва ўн овоз билан либерал партия раҳбарлигини муваффақиятли қайтариб олди[5]. Эртаси куни бош вазир сифатида қасамёд қилди. Турнбулл ҳукумати миллий инновациялар ва илм-фанни кун тартибини ўзининг асосий иқтисодий устувор йўналиши сифатида белгилаб олди. СТЕМ таълимини илгари суриш, янги стартаплар учун венчур капиталини молиялаштиришни кўпайтириш ва „ғоялар бум“ини бошлаш устида иш олиб борди[6]. Турнбулл режалаштириш натижаларини яхшилаш, Ғарбий Сидней аэропорти каби йирик инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритишни рағбатлантириш учун маҳаллий ва штат ҳукуматлари билан битимлар тузди[7]. 2016-йилда Турнбулл Коалицияни икки марта тарқатиб юборилган сайловларда кичик ғалабага олиб келди[8]. Ўзининг иккинчи муддатида Турнбулл бир жинсли никоҳни қўлловчи кампания олиб борди ва бу кампания муваффақиятли бўлди. Қайта тикланадиган энергия ўтишни таъминлайдиган Сноwй Ҳйдро 2.0 дастурини эълон қилди[9]. 2017-йил охирида икки фуқаролик билан боғлиқ хавотирлар туфайли парламентни тарк этишга мажбур бўлди.

Иқлим ўзгариши ва энергетика сиёсатини ислоҳ қилиш учун 2018-йил август ойида Турнбулл миллий энергетика кафолатини таклиф қилди. Дастлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан келишилган бўлса-да, партия томонидан рад этилди. 2018-йил 24-августдаги сайловда Сcотт Моррисон ғалаба қозонди ва Турнбуллнинг ўрнига бош вазир бўлди[10].

Сиёсатдан кетганидан бери Турнбулл Австралиянинг киберхавфсизлик стартапи – „Cасада“нинг маслаҳатчиси бўлди[11].

Манбалар

  1. ↑ „Партй репресентатион - 2016 Таллй Роом: АЭC“ (деадлинк). 20-июл]] 2016да асл нусхадан архивланган. „архив нусхаси“. 2016-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-май.
  2. ↑ „Wилл привилеге дроwн ҳис мессаге?“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (17-сентябр 2008).
  3. ↑ 3,0 3,1 „Биограпҳй – Cорал Магнолиа Лансбурй – Аустралиан Диcтионарй оф Биограпҳй“. ану.эду.ау. 2015-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-сентябр 2015.
  4. ↑ Фоwлер, Гленн. „обитуарй“. Неw Ёрк Тимес (4-апрел 1991). Қаралди: 27-апрел 2010.
  5. ↑ „Обитуарй – Cорал Магнолиа Лансбурй – Обитуариэс Аустралиа“. ану.эду.ау.
  6. ↑ Боррелло, Элиза. „Инноватион статемент: ПМ Малcолм Турнбулл cаллс фор 'идеас боом' ас ҳе унвеилс 10б висион фор Аустралиа'с футуре“. АБC Неwс (2015-йил 7-декабр). 2020-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-октябр.
  7. ↑ Доле, Ниcк. „УК 'cитй деалс' модел то бе адаптед фор Аустралиа ундер Малcолм Турнбулл'с cитиэс план“. АБC Неwс (2016-йил 24-март). 2020-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-октябр.
  8. ↑ „Партй репресентатион – 2016 Таллй Роом: АЭC“. 2016-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ Cоорей. „Федерал говернмент то поур $2 биллион инто мажор Сноwй Ҳйдро эхпансион“. Аустралиан Финанcиал Ревиэw (2017-йил 15-март). 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-октябр.
  10. ↑ Мизен, Роналд. „Малcолм Турнбулл формаллй ресигнс, форcес белеcтион“ (эн). Аустралиан Финанcиал Ревиэw (2018-йил 31-август). 2018-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-август.
  11. ↑ Эерс. „Турнбулл жоинс Касада боард, тоуц Ҳуаwеи форесигҳт“. Аустралиан Финанcиал Ревиэw (2020-йил 22-июн). 2020-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-октябр.

Ҳаволалар