Malein va fumar kislotalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Малеин ва фумар кислоталар, сис- ва транс-этилен — 1,2дикарбон кислоталар, формулалари тегишлича И, П. Мол. м. 116,07; рангсиз кристаллар. Малеин кислотанинг суюқланиш температураси 140°, зичлиги 1590 кг/м3. 130° дан юқори температурада фосфат ангидрид, ацетилхлорид ва бошқа иштирокида қиздирилганда дегидратланиб малеин ангидридга айланади. Саноатда бензолни каталитик оксидлаш, шунингдек, кротон алдегидни оксидлаш йўли билан олинади. Вино ва олма кислоталар, сирт фаол моддалар, алкид смолалар ишлаб чиқаришда қўлланади. Ёруғлик таъсирида, 200°дан юқори температурада қиздирилганда ёки кимёвий агентлар таъсир эттирилганда малеин кислота изомерланиб фумар кислотага айланади.
Фумар кислотанинг суюқланиш температураси 296,4°, зичлиги 1635 кг/м3. Кўпгина ўсимликлар (мас, исланд мохи) ва замбурутлар таркибида бор; углеводородларнинг бижғишидан ҳам ҳосил бўлади. Саноатда малеин кислотани НС1, бром бирикмалари ва бошқа таъсирида изомерлаб олинади. Полиэфир смолалар, қурувчан синтетик мойлар, пластификаторлар олишда, озиқ-овқат саноатида лимон ва вино кислоталарининг ўринбосари сифатида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |