Malena Ernman
Сара Магдалена Эрнман (1970-йил 4-ноябр) швед меззо-сопрано опера хонандасидир. Малена Эрнман номи билан танилган. Сара опера ва оперетталардан ташқари чансон, кабаре ҳамда жаз жанрларида ҳам ижро этган, шунингдек, мюзиклларда ҳам қатнашган. У Роял Сwедиш Аcадемй оф Мусиc аъзоси ҳисобланади. Эрнман Швеция номидан „Эуровисион қўшиқ танлови 2009“ танловида „Ла Воих“ қўшиғи билан иштирок этган ва якунда 21-ўринни эгаллаган[1].
Малена Эрнман | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Сара Магдалена Эрнман 1970-йил 4-ноябр Уппсала, Швеция |
| Жанрлар | |
| Касби | Қўшиқчи |
| Фаолият йиллари | 1998–ҳозиргача |
| Лейбллар |
|
| Турмуш ўртоғи |
Сванте Тҳунберг (турм. 2004) |
| Болалари | 2 |
Ҳаёти ва фаолияти
Дастлабки йиллари
Эрнман Швециянинг Уппсала шаҳрида туғилган ва болалик ҳамда мактаб йилларини Сандвикен шаҳрида ўтказган. У Стокголм шаҳридаги Роял Cоллеге оф Мусиc, Франсиянинг Орлéанс шаҳридаги Мусиқа консерваторияси ва Роял Сwедиш Опера мактабида таҳсил олган[2].
Опера фаолияти
1997-йилда Эрнман Вадстена шаҳрида Ивар Ҳаллстрöмнинг 1897-йилда яратилган „Литен Карин“ операсининг премерасида куйлаган. „Опера“ журнали унинг Принcесс Cеcилиа, яъни қирол Эрик ХИВнинг синглиси ролидаги ижросини шарҳлар экан: „меззо-сопрано Малена Эрнман Принcесс Cеcилиа образида ниҳоятда мос эди“, деб ёзган[3]. 1998-йилда Эрнман Роял Сwедиш Опера театрида Стокголм шаҳрида саҳналаштирилган „Тҳе Барбер оф Севилле“ операсида Росина ролини ижро этган. Унинг ижроси „таъсирчан техник маҳоратни намоён этувчи“ ва „образни ҳазилкаш кайфият билан шакллантирувчи“ деб таърифланган[4]. Ўша йили у Свен-Давид Сандстрöмнинг Стаден операсининг премерасида Кажа ролини ижро этган. Спектакл Леиф Сегерстам бошчилигида яна Роял Опера театрида намойиш этилган. Шарҳловчилардан бири унинг ижроси ҳақида шундай ёзган: „Вокал аниқлиги ва ифодавийлиги жиҳатидан унинг тўлақонли ва бой овози Cеcилиа Бартолидан унчалик ҳам ортда қолмайди“[5]. 1999-йил июл ойида Эрнман Дроттнингҳолм Палаcе Тҳеатре театрида Жонас Форсселлнинг „Трäдгåрден“ („Боғ“) операсининг премерасида Зиöберг номли эркак образини ижро этган. Спектаклга Рой Гоодман дирижёрлик қилган. Ушбу асар замонавий даврда мазкур театрда илк бор саҳналаштирилган янги опера бўлган[6].
2000-йилда Брюсселда у Георге Фридериc Ҳанделлнинг „Агриппина“ операсида Нероне ролини ижро этган. Ушбу спектаклда Росемарй Жошуа Поппеа, Анна Cатерина Антонаccи эса Агриппина образларини гавдалантирган. Эрнманнинг Нероне образи „тасаввур қилиш мумкин бўлган энг ишонарли шўх йигит“ сифатида таърифланган[7].
2001-йилда Эрнман Дроттнингҳолм фестивалида Ҳанделнинг „Гиулио Cесаре“ операсида Сесто ролини куйлаган. 2002-йил ёзида у Глйндебоурне фестивалида Алберт Ҳерринг операсидаги Нанcй ролида саҳнага чиққан[8].
Манбалар
- ↑ „Cлимате Аcтивист Грета Тҳунберг'с Мом Ис а Поп Стар — Wатч Ҳер Синг!“ (эн-УС). Яҳоо Неwс (2019-йил 8-октябр). 2020-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-январ.
- ↑ Эрнман, Малена „Био“. Меззо-Сопрано Малена Эрнман. 2015-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-август.
- ↑ Гуиллауме Маижеур. Вадстена — Wидер ҳоризонс. Опера, 1997 Аннуал Фестивал Иссуэ, п127.
- ↑ Åса Мäлҳаммар. Сwеден — Студ-фарм 'Фигарў. Опера, Април 1999, Вол.50 Но.4, п459.
- ↑ Cлаэс Wаҳлин. Сwеден — Биг cитй блуэс. Опера, Фебруарй 1999, Вол.50 Но.2, п213-214.
- ↑ Аллисон, Жоҳн. Сwеден: Доwн 'Тҳе Гарденъ патҳ — Дроттнингҳолм. Опера, Новембер 1999, Вол.50 Но.11, п1345-46.
- ↑ Жоҳн МcCанн. Белгиум — Ҳандел то перфеcтион. Опера, Септембер 2000, Вол. 51, Но.9, п1083-84.
- ↑ Андреw Портер, Репорт фром Глйндебоурне, Опера, Оcтобер 2002, Вол.53 Но.10 п. 1254
Ҳаволалар
| Викиомборда „Малена Эрнман“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий саҳифаси (шведча)
- Малена Эрнман – Росина'с Cаватина, ЁуТубе