МАЛЕР (Маҳлер) Густав (1860.7.7, Калиште, Чехия — 1911.18.5, Вена) — австрия композитори ва дирижёр, сўнгги романтизмнинг йирик вакили. Вена консерваторияси (1875—78) ва университети (1878—80)да таълим олган. Дирижёрлик фаолиятини 1880-йилдан бошлаб, Европанинг турли опера театрлари (Прага, Лейпсиг, Будапешт, Гамбург ва бошқалар)да ишлаган. 1897—1907-йиллар Вена сарой операсига раҳбарлик қилиб, уни жаҳон опера санъати марказига айлантирди. Р. Вагнер, В. Моцарт, Л. Бетховен, П. Чайковский, Б. Сметана ва бошқа композиторларнинг операларини юксак даражада саҳналаштирган. Шунингдек, симфоник дирижёр сифатида ҳам танилиб, кўп мамлакатларда гастролда бўлган. Умрининг охирида (1908—11) "Метрополитен-онепа"ра, Ню-Ёрк филармоник ор-кестрига раҳбарлик қилган. М. — симфоник мусиқанинг Бетховенслн ке-йинги энг йирик намояндаси. У 1888— 1910-йилларда яратган 10 та монументал симфониясида кенг кўламли фалсафий консепсияларга гуманистик талқин беришга эришган. Чолғу мусиқа билан чекланмай 2—4-, 8- симфониялари ва "Ер ҳақида қўшиқ" симфониякантатасида турли мамлакат (жумладан, 8— ИХ аср Хитой) шоирлари ижодига мурожаат қилган. М. ижоди (овоз ва оркестр учун бир қанча вокал туркумлари, қўшиқлари) ХХ аср драматик симфонизми (Д. Шостакович, А. Онеггер асарлари), мусиқий экспрессионизм намояндалари (А. Шёнберг, А. Веберн ва бошқалар) ижодига таъсир ўтказган. Венада М. жамияти фаолият кўрсатмоқда (1955-йилдан).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил