Malik (ism)
Малик (арабча: ملك — подшоҳ, ҳукмдор) — келиб чиқиши арабча бўлган эркаклар исми[1]. Кўп халқларда, жумладан, ўзбекларда кенг тарқалган.
| Малик | |
|---|---|
| (арабча: ملك) | |
| Жинс | эркак |
| Этимологик маъноси | подшоҳ, ҳукмдор |
| Келиб чиқиши | арабча |
| Ота исми |
Малик ўғли, Маликович Малик қизи, Маликовна |
| Аёллар учун шакли | Малика |
| Чет тиллардаги ўхшашликлар |
арабча: ملك |
| Боғлиқ мақолалар: | |
Таниқли шахслар
- Маликшоҳ — салжуқийлар султони;
- Малик Абдураззоқов — Ўзбекистон совет партия етакчиси;
- Малик Абдусаматов — совет ва ўзбек шарқшунос-эроншуноси, филология фанлари номзоди, доцент;
- Малик Бабаев — ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоби, спорт функсионери;
- Малик Бадрий — суданлик ёзувчи ва психология фанлари профессори;
- Малик Фатҳи — немис собиқ профессионал футболчиси;
- Малик Ҳакимов — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Юридик фанлари доктори, профессор;
- Малик Монк — америкалик профессионал баскетболчи;
- Малик Муродов — фолклоршунос олим. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. Филология фанлари доктори, профессор;
- Малик Набиев — рассом, педагог, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик, Ўзбекистон халқ рассоми;
- Малик Набиевич Набиев — кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, техника фанлари доктори, профессор;
- Малик Насириддин Маҳмуд — “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган ҳиндистонлик тасаввуф шайхи;
- Малик Қаюмов — кинорежиссор, кинооператор. Ўзбекистон халқ артисти. СССР халқ артисти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Меҳнат Қаҳрамони;
- Малик ибн Аус Ал-Ҳадатан — ровий ва тобеин;
- Малик ибн Далҳам ал-Калбий — Аббосийлар халифалигининг Мисрдаги ноиби;
- Малик ибн ал-Ҳайсам ал-Хузаъий — аббосийларнинг илк тарафдори ва ҳарбий қўмондон.
Фамилиялар
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „„М“ ҳарфи“, Ўзбек тилининг изоҳли луғати (
ПДФ), 3-жилд, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 844-бет. ИСБН 978-9943-8834-6-8 (2024-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган).
| Исм ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |