Malik Nabiyev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Малик Набиев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1-май 1916-йил Тошкент |
| Вафоти |
10-январ 2008-йил (99 ёшда) Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Малик Набиев (1916.05.01, Тошкент — 2008.01.10) — рассом, педагог, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкент рассомлик билим юртида таълим олган (1933—1937), Тошкент педагогика институтини тугатган (1962). Тошкент рассомлик билим юртида (1938—1958), 1958-йилдан Тошкент педагогика институтининг бадиий графика факултетида ўқитувчи, рангтасвир кафедраси мудири (1963-1988), 1973-йилдан ҳозирги Тошкент педагогика университети профессор Н., асосан, портрет ва тарихий жанрларда ижод қилади. Тарихий мавзудаги асарларига ғоя ва мавзунинг равшанлиги, кураш, қарама-қаршиликларда тўқнашган томонлар ҳолатини аниқ белгиланиши, давр руҳини аниқ тасвирлаш каби хусусиятлар хос бўлса, портретларида замондош шахслар табиий ҳолатда, самимий тасвирланади: „Дўстим портрети“ (1933), „Қўзғолон бостирилди“ (1940), „Македонияликларга қарши Спитамен қўзғолони“ (1960), „Абу Райҳон Беруний“ (1950, 1972), „Бобур“ (1962), „Халқ артисти Ҳасанов“ (1970), „Ўқитувчи М. Ғоипова“ (1977), „Амир Темур“ (1994) портретлари ва бошқа Рисолалар ва услубий қўлланмалар муаллифи. „Буюк хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган (2000). Ас.: Бошланғич синфларда расм чизиш методикаси, Т., 1965; Расм чизишни ўргатиш методикаси, Т., 1971; Рангшунослик, Т., 1995[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |