Malik shoh
Малик Шоҳ (مَلِكشاه,туркча: Меликşаҳ, форсча: ملک شاه), Шоҳиншоҳ номи билан ҳам танилган[1] (форсча: شاهنشاه) 1110-йилдан 1116-йилгача Рум Салжуқийлар султонлигининг султони бўлган.
| Малик шоҳ | |
|---|---|
| Шоҳиншоҳ | |
| Рум султони | |
| Салтанат | 1110–1116 |
| Ўтмишдоши | Килич Арслон И |
| Давомчиси | Масъуд И |
| Туғилиши | 1096 |
| Вафоти | 1116 (ёши 19–20) |
| Уй | Салжуқийлар сулоласи |
| Дини | Сунний ислом |
Ҳукмронлиги
Малик Шоҳ тахтга чиқишидан аввал, 1107-йилда Килич Арслон И вафотидан сўнг уч йил давомида тахт бўш қолган эди. Малик Шоҳ 1110-йилгача Исфаҳонда асир сифатида сақланган, сўнгра тахтни қабул қилиш учун Онадўлига қайтган. Ўлимидан сал аввал у Филомелион жангида Византия императори Алексиос Комненос томонидан мағлуб этилган. Шундан сўнг малик Шоҳ император билан шартнома тузади, гўёки византияликларга Анатолиядаги барча ерларини қайтариб беришга рози бўлган, бироқ бу шартнома Малик Шоҳ тахтдан ағдарилиб, кўзи ўйилиб, охир-оқибат укаси Масъуд томонидан ўлдирилгач бекор қилинади. Масъуд ундан кейин султон бўлди. Византияликлардан кўрган мағлубияти туфайли Малик Шоҳ нуфузи пасайгани эҳтимол унинг тахтдан қулашини тезлаштирган бўлиши мумкин[2][3].
Малик Шоҳни Анна Комнена кўп ҳолларда тажрибалироқ саркардаларининг стратегияларига эътибор бермайдиган, ҳатто уларни масхара қилиб, танқид қиладиган нодон киши сифатида тасвирлайди.
Манбалар
- ↑ Муҳаррем Кесик (1988–2016). "МЕЛİКŞАҲ ملكشاه (ö. 511/1117) Анадолу Селçуклу ҳüкüмдарı (1110-1116)." (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам (44+2 волс.). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/меликсаҳ--анадолу-селcуклу.
- ↑ Комнене, пп. 488-491
- ↑ Биркенмеиэр, п.79 фоотноте
Адабиётлар
- Биркенмеиэр, Жоҳн W.. Тҳе Девелопмент оф тҳе Комнениан Армй: 1081–1180. Брилл, 2002. ИСБН 90-04-11710-5.
- Комнене (Комнена), Анна; Сеwтер, Эдгар Роберт Аштон. Эдгар Роберт Аштон Сеwтер томонидан таржима қилинган “Анна Комненанинг Алексиадаси”. Пенгуин Cлассиcс, 1969. ИСБН 0-14-044215-4.
| Ўтмишдоши: Килич Арслон И |
Рум султони 1110–1116 |
Вориси: Масъуд И |