Зиёсферада исми Малика ва фамилияси Тагматова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Малика Тагматова (11-май 2001-йил , Самарқанд, Ўзбекистон ) — академик эшкак эшиш бўйича ўзбек спортчиси. 2018-йилда “Паоло Де Алое” халқаро турнирида 2000 метр масофага академ эшкак эшиш бўйича жуфтлик дуэтида (W2х) Луиза Исломова билан бирга кумуш медални қўлга киритади[1][2]. 2019-йилда Токиодаги (Япония) эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Малика Тагматова яккалик баҳсларида (W1х) олтин медалга сазовор бўлади[3].

Малика Тагматова
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2001-йил 11-май (2001-05-11) (25 ёш)
Самарқанд
Спорт
Қайси спорт Эшкак эшиш спорти

Малика Тагматова, Луиза Исломова, Наргиз Жўлдосбоева, Райҳон Сафаровалардан иборат аёллар тўртлиги академ эшкак эшиш бўйича “Москва буюк регатаси” халқаро турнирида олий мукофотга эгалик қилишди[4].

Манбалар