Malikrabot
Маликработ — Навоий вилоятидаги шаҳарча. Навоий туманининг маркази (1999-йил 27-майдан—2003-йилгача). Вилоят маркази Навоийдан 20 км жануби-ғарбда, Зарафшон дарёсининг чап соҳилида, Тошкент — Бухоро — Урганч автомобил йўлининг ўнг томонида, денгиз сатҳидан 475 метр баландликда.
Аҳолиси 7500 кишидан зиёд (2003). Асосан ўзбеклар; шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолисининг аксарият қисми Навоий шаҳридаги саноат корхоналарида ишлайди. Маликработ Буюк Ипак йўли устида жойлашган қадимий аҳоли масканларидан бири. Х—ХВИ асрларда у йирик касаба. Бобур ва Убайдуллахон ўртасида 1512-йил 28-апрелда бўлиб ўтган Кўли Малик жанги Маликработ ёнида бўлган. Шаҳарчада Навоий кончилик металлургия комбинатига қарашли "Дўстлик" агрофирмаси, "Сардобапарранда" фабрикаси, Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг "Массей Фергуссон" қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Маликработ ёнида Навоий халқаро аэропорти жойлашган. Шаҳарчада туман ҳокимияти биноси, 2 та умумий таълим мактаби (1442 ўқувчи), туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб, маданият ва истироҳат боги, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларибор. Маликработда тарихий-меъморий ёдгорликлардан Работи Малик ва Сардоба Малик (ХИ аср) сақланиб қолган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |