Малинди масжиди Танзаниядаги Занжибар оролидаги Стоне Тоwн шаҳрида, порт яқинида жойлашган[1]. У 1830-йилларда қурилган, аммо эҳтимол ХВИИ аср ёки ундан ҳам олдинроқ қурилган қадимийроқ масжид ўрнида бунёд этилганбўлиши ҳам мумкин. Баъзи саёҳат қўлланмаларида масжиднинг қурилиши ХВ асрга бориб тақалиши тилга олинади[2].

Масжид
Малинди масжиди
Мамлакат  Танзания
Шаҳар Занжибар
Координаталар 6°09′33″С 39°11′29″Э / 6.1592356°С 39.191476°Э / -6.1592356; 39.191476

Ҳозирги масжид милодий 1834-1835-йиллар (ҳижрий 1250-йил) оралиғида Сомалидаги Бенадир соҳилида Муҳаммад бин Абдулқодир ал-Мансабий томонидан қурилган. У 1820-йиллардан 1840-йилларгача Занжибарда бой савдогар бўлган. Бино 1841 ва 1890-йилларда икки марта қайта қуриб кенгайтирилган.

Унда баъзи ғайриоддий меъморий хусусиятлар мавжуд бўлиб, уларга конус шаклидаги минора (Шарқий Африкада бундай шаклга эга бўлган атиги учта минорадан бири) ва тўртбурчак шаклидаги майдонча киради.

Манбалар

  1. ↑ МcИнтйре, Чрис. Занзибар: Пемба, Мафиа : тҳе Бардт Травел Гуиде. Брадт Травел Гуидес, 2009 — 177-бет. ИСБН 978-1-84162-254-5. Қаралди: 2013-йил 4-апрел. 
  2. ↑ Бриггс, Пҳилип. Танзаниа: Wитҳ Занзибар, Пемба анд Мафиа. Брадт Травел Гуидес, 2009 — 547-бет. ИСБН 978-1-84162-288-0. Қаралди: 2013-йил 4-апрел.