Маллорй Wеггеманн (1989-йил 26-мартда туғилган) – америкалик пара сузувчи.

Маллорй Wеггеманн

Маллорй Wеггеманн амбассадор Жоҳн Б. Эмерсон билан Берлинда (2015)
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1989-йил 26-март (1989-03-26) (37 ёш)[1]
Лаwренcе, Кансас, АҚШ[2][3]
Веб-сайти маллорйwеггеманнуса.cом
Спорт
Қайси спорт сузиш
Клуби ФИНИС & ЖОЛЙН [1]
Мураббий(лар)и Стеве Ван Дйне[1]

Карераси

2008-йилда сувчечакдан кейинги бел оғриғини даволаш учун эпидурал инъэксия қилинганидан сўнг Wеггеман Т10-даражадаги тўлиқ фалаж ҳолатига тушди[4][5][6].

Wеггеманн спорт фаолияти давомида С7 тоифасида кўплаб жаҳон рекордларини янгилади. 2009 ҳамда 2010-йиллардаги ИПC сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида бир нечта олтин медалларни қўлга киритди. 2012-йилги Паралимпия ўйинларида баҳсли равишда С8 тоифасига ўтказилди, бу эса нисбатан камроқ ногиронлиги бўлган сузувчилар учун мўлжалланган тоифа эди[6][7]. Wеггеманн С8 тоифасида 50 метрга эркин услубда сузиш баҳсларида янги Паралимпия рекордини ўрнатган ҳолда мусобақада ғалаба қозонди[8].

Wеггеманн фалаж бўлиб қолганидан кейин орадан тўрт ойдан камроқ вақт ўтгач, яна сузишга қайтди. Эндиликда спортчи 2012-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг олтин медалига эга чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Wеггеман бу мақсадига эришгач, ўзининг энг катта орзусини амалга оширишни, яна қайта юришга қарор қилди. Йиллар давомида бунинг амалга ошиши имконсиз деб ҳисобланган эди, аммо Wеггеманнда янги имконият пайдо бўлди. Маллорй одамлардан ёрдам сўраб мурожаат қилди ва Индиэгого платформасида оммавий молиялаштириш кампаниясини бошлади. 2013-йил 16-ноябрда Маллорй махсус тайёрланган оёқ аппаратлари ва тирсак таянчли қўл таёқлари ёрдамида деярли 6 йилдан сўнг илк марта юришга муваффақ бўлди[9].

Wеггеманн 2016-йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларига тайёрланган ва шу билан бирга сузишдан ташқари фаолиятини ҳам ривожлантириб, илҳомлантирувчи нутқлар сўзлаган. Маллорй, шунингдек, „Тҳе Cуррент“ (Оқим) номли ҳужжатли филмда ҳам иштирок этган. Бу филм „Маке А Ҳеро“ номли нотижорат ташкилот томонидан суратга олинган бўлиб, ногиронлиги бўлган инсонларни ўзларига мос спорт турлари билан шуғулланиш орқали фаол ва эркин ҳаётга ундайди[10].

2021-йил июн ойида АҚШ Токиода кечиктирилган 2020-йилги ёзги Паралимпия ўйинларига борувчи 34 нафар пара сузувчилар номини эълон қилди. Аёллар жамоаси таркибидан Wеггеманн, Жессиcа Лонг, МcКензиэ Cоан, Ребеccа Меерс ва Элизабетҳ Маркс ўрин олган эди[11]. Токио ўйинлари давомида Wеггеманн бир нечта медалларни қўлга киритди ва икки маротаба Паралимпия рекордини янгилади[12].

2022-йил 14-апрелда Малорйнинг АҚШ терма жамоаси таркибида 2022-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиши расман эълон қилинди[13].

Мукофотлари

  • Дунёнинг энг яхши ногирон сузувчиси – 2009, 2010;
  • АҚШда йилнинг энг яхши сузувчиси (Трисча Л. Зорн мукофоти) – 2009, 2010, 2011;
  • Ногиронлиги бўлган энг яхши аёл спортчи ЭСПЙ мукофоти – 2011-йил.

Шахсий ҳаёти

Малорй Wаггеманн Миннесота штатининг Эаган шаҳрида истиқомат қилади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ИПC инфострадаспорц: Маллорй Wеггеманн“. 2014-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-феврал.
  2. ↑ Теам УСА: Маллорй Wеггеманн
  3. ↑ „Маллорй Wеггеман: Турнинг тҳе оддс, ин анд оут оф тҳе поол“. Америcан Публиc Медиа (2012-йил 2-октябр). 2012-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-феврал.
  4. ↑ „Атҳлете сwимминг то греатнесс афтер паралйсис“. CНН (2011-йил 21-август). 2011-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  5. ↑ „2010 ИПC Сwимминг Wорлд Чампионшипс: Реcапс анд Ресулц“. Сwиммерс Wорлд Магазине. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Паралймпиcс: Маллорй Wеггеманн шоcкед бй cлассифиcатион чанге“. ББC Спорт. Қаралди: 2013-йил 4-феврал. „И'м а Т10 cомплете параплегиc, И ҳаве но феэлинг ор мовемент фром мй беллй буттон доwн анд И'м cомпетинг агаинст пеопле wҳо аре би-латерал доубле ампутеэс белоw тҳе кнеэ, wҳо ҳаве, фром белоw тҳе кнеэ уп, фулл фунcтион.“.
  7. ↑ „Тҳе тҳин лине: Паралймпиc cлассифиcатион cаусес cонтроверсй“. CНН (2012-йил 31-август). Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  8. ↑ „2012 Лондон Паралймпиcс: Маллорй Wеггеманн Эарнс Редемптион Wитҳ Голд Медал Афтер Реcлассифиcатион“. Сwимминг Wорлд Магазине (2012-йил 2-сентябр). Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  9. ↑ „Паралймпиc стар Маллорй Wеггеманн wалкс фор сеcонд тиме“. ББC Спорт. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-март.
  10. ↑ „Маллорй Wеггеманн Шарес Инспиринг Сторй wитҳ тҳе Тодай Шоw“. НБC. Қаралди: 2014-йил 19-март.
  11. ↑ „Унитед Статес наме 34 сwиммерс он Токё 2020 Паралймпиc теам“. www.инсидетҳегамес.биз (2021-йил 22-июн). Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  12. ↑ „Формер Сwиммер Wинс Голд ат Паралймпиcс“ (эн-УС). Гарднер-Wебб Университй. Қаралди: 2022-йил 5-январ.
  13. ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Номинатес 25 атҳлетес то Wорлд Чампионшип Ростер“. теамуса.орг (2022-йил 14-апрел). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.