Маломатийлар (араб. - таъна ахли, таънага қолувчилар) — суфийлик тарикатларидан бирининг тарафдорлари. М. таълимотининг асосий қоидаларини Ҳамдун алкассор (884 йилв.э.) ишлаб чиққан. Ал-Муҳосибий (857 йилв.э.), Боязид Бистомий ва Сахл ат-Тустарий (тахминан 818—896) каби Ироқ зоҳидларининг қарашлари мазкур таълимотнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. М. ҳаракати умуман ягона ташкилий тузилмага эга бўлмай, мустақил маҳаллий тўгараклар шаклида эди. Дастлаб Нишопурда юзага келиб, ғарбга — Ироқ ва Сурияга, шарққа — Моваро-уннаҳр ва Туркистонга тарқалган. М. фикрича, суфий эзгу амалларини бошқаларга ошкор этмаслиги, улар мақтовга эмас, балки зарур бўлса, таънамаломатга ҳам сабаб бўладиган хатти-ҳаракат қилиши, ўзига нисбатан ғазабнафрат уйғотадиган тарзда ҳаёт кечириши айб саналмайди. Бу йўлдан борган суфийлар одамлар орасида бе-одоблиги, хунук қилиқлари, ўзини ёмон тутиши билан маломат орттириб юрган. Тариқатнинг номи шундан олинган. М. айрим руҳонийларнинг ўз тақводорлигини бошқаларга пеш қилиб, ибодат ва маросимларни юзаки, намойишкорона бажо этишига эътироз билдиришган. Вақт ўтиши билан М. тариқати йўқолиб, унинг тарафдорлари қолмади. Бу таълимотнинг баъзи жиҳатлари нақшбандийлик тариқатида намоён бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил