Малта (инглизча: Малта), Малта Республикаси (франсузча: Република таъМалта) – Ўртаер денгизи марказий қисмидаги Малта архипелаги ороллар гуруҳида жойлашган давлат. Оролларнинг йириклари: Малта, Гоцо ва Комино. Майдони - 396 км². Аҳолиси - 394 минг киши (2001). Пойтахти – Валлетта шаҳри.

Малта Республикаси
Репубблика та' Малта
Шиор: Йўқ
Мадҳия: Л-Инну Малти
Location of Malta
Пойтахт Валлетта
Энг катта шаҳар Биркиркара
Расмий тил(лар) Малтача
Инглизча
Ҳукумат Парламентлик Республика
Георге Велла
Роберт Абела
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
21-сентабр 1964
Майдон
• Бутун
316 км2 (208-ўрин)
• Сув (%)
0.001
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
398,534 (174-ўрин)
• Зичлик 1261/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$7,568 мил. (147-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$18,990
Пул бирлиги Эуро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма МТ
Телефон префикси 356
Интернет домени .мт

Давлат тузуми

М. – Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи республика. Амалдаги конституцияси 1964-йилда қабул қилинган; унга 1974, 1987-йилларда тузатиш ва ўзгартиришлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (1999-йил 4-апрелдан Гвидо де Марко); у парламент томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қо-нун чиқарувчи ҳокимиятни Вакиллар палатаси (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади. Бош вазирни президент тайинлайди.

Табиати

Малта оролнинг жанубий важануби-ғарбий қирғоклари тик, кўп гор бор, шимолий ва Шимоли-шарқий қирғоқлари паст ва қулай гаванлардир. Ороллар, асосан, оҳактошлар, гил тупроқлардан ташкил топган. Платолар куп. Иклими – Ўрта денгиз иқлими. Ёзи иссиқ, қуруқ; қиши илиқ, ёмғирли. Февралнинг ўртача температураси 12°, августники 25°. Ўртача йиллик ёғин 530 мм га яқин. Оқар сувлари кам.

Аҳолисининг 98% га яқини малтийлар; инглизлар ва италянлар ҳам яшайди. Католик диниҳукмрон. Расмий тил – малта ва инглиз тиллари. Аҳолининг 85% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Валлетта, Биркиркара, Ҳамрун, Работ, Виктория.

Тарихи

М. ҳудудида одамлар милоддан аввалги 4минг йилликдан яшай бошлаган. Орол милоддан аввалги ХИИИ асрдан финикийлар, карфагенлар, римликлар, милодий 395— 870 йилларда Византия, 870—1091-йилларда араблар кўл остида бўлган. 1091-йилда М. норманнлар томонидан босиб олинди, кейинроқ Сицилияга бирлаштирилди. 1530-йил М.да иоаннитлар (диний рицарлик) ордени қарор топди ва у Малта ордени деб ҳам атала бошлади. 1800-йил М.ни Буюк Британия босиб олиб, мустамлака деб эълон қилди. 1869-йил Сувайш канали очилганидан кейин оролнинг стратегик аҳамияти ошди ва у Буюк Британиянинг Ўрта денгиздаги қудратли ҳарбий денгиз базасига айланди. Биринчи жаҳон урушидан кейин халқ, озодлик ҳаракатининг ўсиши натижасида 1921-йил Буюк Британия М.га ўзини ўзи бошқариш мақомини беришга мажбур бўлди, бироқ 1930-йил у М.ни бу ҳуқуқдан яна махрум этди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1947-йилги конституцияга мувофиқ ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи қайта тикланди. 1964-йил 21-сентябрда М. Ҳамдўстлик доирасида мустақилликка эришди. 1974-йилдан республика. 1979-йил М.да охирги инглиз ҳарбий денгиз базаси тугатилди. 1987-йил конституцияга мамлакатнинг ҳарбий иттифоқларга қўшилишини тақиқловчи банд киритилган. М. 1964-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатини 1993-йил 25-февралда ўрнатди. Миллий байрамлари: 31-март – Озодлик куни (1979), 21-сентябр – Мустақиллик куни (1964), 13-декабр – Республика куни (1974).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Миллатчи партия, 1980-йилда ташкил этилган. М. лейбористлар партияси, 1920-йилда тузилган; М. коммунистик партияси, 1969-йилда асос солинган; М. демократик партияси, 1985-йилда ташкил этилган; Демократик алтернатива партияси, 1989-йилда тузилган. Умумий ишчилар иттифоқи касаба уюшмаси, 1943-йилда ташкил этилган; М. касаба уюшмалари конфедерацияси, 1958-йилда тузилган.

Хўжалигининг асосий тармоқлари – транзит юк ташиш операциялари ва хорижий сайёхларга хизмат кўрсатиш (йилига 1 млн.дан ортиқ хорижий сайёҳ келиб-кетади). Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши – 26,5%, қишлоқ хўжалиги улуши – 3,3%. Саноатнинг етакчи тармоқлари – тўқимачилик, тикувчилик, поябзал саноати билан бирга машинасозлик, кимё ва электрон саноати ҳам ривожланган. Кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари бор. Йилига 1190 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Озиқ-овқат, кўн-поябзал, керамика, кимё корхоналари барпо этилган. Ош тузи ва иморатбоп тош қазиб олинади. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи ўринда. Субтропик мевачилик ва токчилик, гулчилик бирмунча ривожланган; буғдой, арпа, жўхори, картошка, сабзавот ва пахта етиштирилади. Қўй, эчки, чўчқа, қорамол, эшак, хачир, йилқи, парранда ва куён бокилади.

Валлеттада денгиз порти ва халқаро аэропорт бор. Четга тўқимачилик маҳсулотлари, вино, сабзавот, гул ва бошқа чиқаради. Четдан озиқ-овқат, ёқилғи, кимё маҳсулотлари келтиради. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Германия, Буюк Британия, Италия. Пул бирлиги – Малта лираси.

Маорифи, маданий-маърифий муассасалари. Маориф соҳаси инглизча тизим асосида таркиб топган. Кичкинтойлар учун 2 йиллик мактаб ва ҳақиқий 6 йиллик бошланғич мактабдан иборат бошланғич таълим ва 7 йиллик ўрта таълим жорий этилган. Давлатга қарашли бепул мактаблардан ташкари, хусусий мактаблар ҳам бор. 6 ёшдан 16 ёшгача ўқиш мажбурий. Валлетгада М. қироллик университети (1592) мавжуд. Бир қанча илмий жамиятлар бор. Валлеттада Миллий кутубхона, М. қироллик университети ку-тубхонаси, Гоцо о.да оммавий кутубхона, М. Миллий музейи, расмлар галереяси мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. М.да нашр этиладиган йирик газ.лар: „Малта гавернмент газетт“ („Малта ҳукумат газетаси“, инглиз ва малта тилларида чиқадиган газета, 1813-йилдан), „Оризонт“ („Уфқ“, малта тилида чиқадиган кундалик газета, 1962-йилдан), „Алтернатива“ („Муқобил“, малта тилида чиқадиган газета, 1989-йилдан), „Тайме“ („Вақт“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1935-йилдан), „Мумент“ („Ҳаракат“, малта тилида чиқадиган ҳафталик, 1972-йилдан), „Санди тайме“ („Якшанба вак, ти“, инглиз тилида ҳар якшанбада чиқадиган газета, 1922-йилдан), „Торча“ („Машъал“, малта тилида чиқадиган газета, 1944-йилдан). „Малта Бродкастинг Осорити“ (МВА) телекўрсатув ва радиоэшиттириш хизмати 1961-йилда ташкил этилган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Малта ва Гоцо о.ларида неолит даврига оид тошдан қурилган ноёб иншо-отлар (Хал-Таршин, Мнайдра ва бошқалар) сақланиб қолган. ХВИ—ХВИИИ асрларда истеҳ-ком иншоотлари барпо этилган, М.нинг янги пойтахти – Валлетта шаҳри қурила бошлаган, Мдина шаҳри уйғониш ва барокко меъморлиги руҳида қайта қурилган. Бу даврда жамоат бинолари, черковлар, каерлар барпо этилган. ХИХ аср ва ХХ аср 1-ярми иморатлари орасида Мостада барпо этилган дойра шаклидаги гумбазли черков, Валлеттадаги опера театри, Гоцо о.даги Та-Пину базиликаси алоҳида ажралиб туради.

М. ҳудудидан неолит даврига оид сопол идишлар, тош ва терракотадан ясалган ҳайкалчалар ва ҳоказолар топилган. ХВИИ асрда барокко ва классицизм услубида ишлайдиган маҳаллий меъморлар ва ҳайкалтарошлар етишиб чиқди (меъморлар Ж. Кассар, Л. Гафа, С. Иттар, Д. Гроне де Вассе, хайкалтарош М. Гафа ва бошқалар). МАЛТА – юқори палеолит даври манзилгоҳи. Иркуцк шаҳридан 85 км ғарбда, Малта қишлоғи яқинидаги Белая дарёси соҳилида жойлашган. 1928-йил М. М. Герасимов топиб, 1959-йилгача ўрганган. Бир пайтда мавжуд бўлган турли хилдаги енгил кўчма турар жойлар (чум, ертўла, ярим ертўла) очилган. М.ликлар буғу, мамонт, жунли носорогларни овлашган. М.дан суякдан ишланган 20 га якин аёл маъбудалари ҳайкалчаси, учиб кетаётган қушлар сурати солинган ҳайвон суяги парчалари, жуда куп тош ва суяк қуроллар (пичоқ, игна, пайкон) ҳамда 3—4 ёшли бола скелети топилган. Скелет атрофига қизил охра сепилган. Қабр усти 3 та тот тахта билан беркитилган. Қабрдан зебзийнат буюмлари, суякдан ишланган қуш ҳайкалчалар, найза, санчқи ва бошқа ашёлар топилган. Ушбу ёд-горлик ибтидоий жамиятнинг матриархат даврига оид бўлиб, ўша давр ҳаёти ҳақида тасаввур беради.

Адабиётлар

  • Герасимов М. М., Малта-палеолитическая стоянка, Иркуцк, 1931.[1]

Малта (Малта Республикаси) пойтахти – Валлетта шаҳри. БМТ аъзоси

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил