Malta mexanizmi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Малта механизми, малта хочи (номи Малта хочи — Малта ордени тимсолидан олинган) — узлуксиз айланма ҳаракатни узлукли айланма ҳаракатга ўзгартириб берувчи қурилма; ўзгартирувчи (қайта ҳосил қилувчи) механизмлар турига киради. Асосан, етакчи ва етакланувчи дисклардан иборат. Етакчи диск айланиб турганда унинг бармоғи маълум вақт етакланувчи диск (хоч)даги радиал (радиус бўйича йўналган) ўйиққа кириб туради ва уни муайян бурчакка (60 ёки 90° га) буради. Бармоқ радиал ўйиқдан чиққанидан сўнг етакчи диск етакланувчи диск сиртида сирпанади ва унинг ҳаракатини тўхтатади. Малта механизмининг дисклар ташқи ва ички илашадиган, дискларининг шакли ҳамда бармоқлари ва радиал ўйиклари сони ҳар хил бўлган турлари бор. Малта механизми кино қўйиш аппаратларида ва тўхтаб-тўхтаб ишлайдиган бошқа қурилмаларда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |