Maltoza
Малтоза (инг . малт — солод), солод қанди — табиий дисаҳарид; глюкозанит икки қолдиғидан иборат. Ундирилган арпа, жавдар ва бошқа донларда кўп. Помидорда, бир қанча ўсимликларнинг чанги ва гул ширасида ҳам топилган. Сувда яхши эрийди, таъми ширин. Ҳайвон ва ўсимликлар организмида крахмал ва гликогеннинг фермент таъсирида парчаланишидан ҳосил бўлади. а-глюкозидаза ёки малтаза ферменти таъсирида Малтоза глкжозанинг икки қолдиғигача парчаланади. Бу фермент одам ва ҳайвоннинг ҳазм ширасида, ундирилган дон, моғор замбуруғлари, ачитқиларда бўлади. Одам ичагининг шиллиқ пардасида малтаза бўлмаса, киши Малтозани кўтара олмасликдек оғир ирсий касалликка йўлиқади. Бунда беморга Малтоза, крахмал ва гликогенсиз ёки малтаза ферменти қўшилган овқат берилади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |