Mamadali Mahmudov
Мамадали Маҳмудов — таниқли ўзбек ёзувчиси эди.
| Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-октябр 1940-йил |
| Вафоти |
16-октябр 2020-йил (80 ёшда) |
| Касби | ёзувчиси |
| Фаолият йиллари | 1963-1996 |
1940-йил 12-декабрда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган.
Тошкент давлат университетининг филология факултети журналистика йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. “Саодат” журналида ишлаган. Эврил Турон тахаллуси билан ижодини бошлаган.
Адибнинг биринчи китоби 1974-йилда “Тоғ қўшиғи” деб номланади. У 1975-йилда “Боғдод бўриси” романини нашр этган. Мамадали Маҳмудов 1989-1993-йилларда Ўзбекистон маданият жамғармаси ва “Туркистон” ҳаракатига бошчилик қилган.
Мамадали Маҳмудов конститусиявий тузумни қораланганликда айбланиб, умрининг 17 йилини қамоқда ўтказади. Адиб 2013-йил 19-апрелда озодликка чиқарилади. 2008-йилда Маҳмудов қамоқ пайтида сиёсий та’қиб қурбони бўлган ёзувчиларга бериладиган Хелман-Гаммет мукофоти ва Сталин қатағонлари қурбонлари хотирасига та’сис этилган Чўлпон мукофоти лауреати бўлиб, “Ўлмас қоялар” романи Франсияда нашр этилган[1]. У 2018-йил ноябр ойида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси а’золигига қайта тикланган.
Адиб Мамадали Маҳмудов 2020-йил 16-октабрда бу дунёдан кўз юмди.