Мамаджон Исмоилов (1936-йил 27-июл, Тошкент — 1993-йил 7-ноябр) — от спорти билан шуғулланувчи спортчи, совет ва ўзбек мураббийи. 1972-йил ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Мамаджон Исмоилов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1936-йил 27-июл (1936-07-27) (90 ёш)
Тошкент ЎзССР
Вафот санаси 7-ноябр 1993-йил(1993-11-07)
(57 ёшда)
Спорт
Қайси спорт От спорти
Клуби “Пахтакор” (Тошкент)
Медаллар
"Меҳнатдаги жасорати учун" медали

Таржимаи ҳол

Мамаджон Исмоилов 1936-йил 27-июлда Тошкент шаҳрида дунёга келади.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси таркибида от спорти бўйича иштирок этган. 1975—1979-йилларда икки марта учкураш бўйича СССР чемпиони бўлган[1] .

1972-йилда Мюнхендаги ёзги Олимпия ўйинларида СССР терма жамоаси таркибига киради. Трестда от спорти бўйича чиққан бўлса, лекин Исмоилов индивидуал учкурашда мусобақани охиригача якунламаган[2]. Умумжамоа ҳисобида Сергей Мухин, Валентин Горелкин ва Владимир Ланюгинлар ҳам чиқиш қилишган бўлса ҳам, СССР терма жамоаси минус 190,06 балл тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритган Британия жамоасига 285,59 очко йўқотади[3] .

1978-йилда Полшада ўтказилган халқаро турнирда ғалабага эришади[4] .

СССР халқаро тоифадаги спорт устаси (1975)[1].

Мусобақалар тугагандан кейин, у мураббий сифатида фаолият юритади. Тошкент шаҳридаги От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида фаолиятини олиб борган. Мураббийлик даврида 50 нафар спорт устаси ва бир нафар халқаро тоифадаги спорт устаси тайёрлаб берган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий ҳисобланади[1][4][5] .

Мамаджон Исмоилов умрининг сўнгги палласигача фахрийлар мусобақаларида иштирок этади, 1992-йилда халқаро турнирда омад унга кулиб ғалаба қозонади[4].

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Исмоилов 1993-йил 7-ноябрда бу дунёдан кўз юмади.

У икки маротаба “Меҳнат жасорати учун” медали (1971, 1976), уч марта Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг ёрлиғи (1962, 1964, 1967) билан тақдирланган[1][4] .

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Исмаилов Мамаджан М. | Спорт-страна.ру“ (ру-РУ) (2019-йил 27-феврал). Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  2. ↑ „Олймпедиа – Индивидуал, Опен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  3. ↑ „Олймпедиа – Теам, Опен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Знаменитые спортсмены Узбекистана. | РШВСМ по Конному Спорту г.Ташкент | ВКонтакте“ (ру). вк.cом. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  5. ↑ „ УП-465-сон 28.08.1992. О награждении спортсменов в связи с первой годовщиной независимости Республики Узбекистан“. лех.уз. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.