Мамажон Раҳмонов (1914.21.12, Қўқон — 2010.6.4, Ташкент) — театршунос олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975). Санъацҳунослик доктори (1968), профессор (1969). Москва молия институтини (1936), Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1954). Ўзбекистон санъат ишлари Бошкармасида бўлим бошлиғи (193842), Ўзбекистон давлат филармонияси (1942), Мукимий театри (1943– 49), Москва консерваторияси қошидаги ўзбек опера студияси (1949–51), Навоий театри (1957–60 ва 1970–76) директори. Тошкент консерваторияси (1976–79), Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1979–85) ректори. Санъацҳунослик институтининг театр ва хореография булимининг мудири (1960–76; 1985-йилдан етакчи илмий ходим). Илмий асарларида ўзбек театри тарихи, Ҳамзанинг драматургия ва театр санъати соҳасидаги фаолияти, Ўзбек миллий академик драма театрининг босиб ўтган йўли тадқиқ қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). „Эл-юрт ҳурмати“ ордени (2000) ва „Шуҳрат“ медали (1994) билан мукофотланган.[1]

Мамажон Раҳмонов 2010-йил 6-апрелда 96 ёшида вафот этди.[2]

Манбалар

  1. ↑ "Раҳмонов Мамажон" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Академик Мамажон Рахманов“. 2018-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-март.

Адабиётлар

  • Ҳамза ва ўзбек театри, Т., 1959; Ўзбек театри тарихи (ХВИИИ—ХХ асрлар), Т., 1968; Шукур Бурҳонов, Т., 1974 (ҳамкорликда); Ўзбекистон театри (қадимдан ХВИИИ асрга қадар), Т., 1981; Ҳамза номли ўзбек давлат академик драма театри (1914–1960), Т., 2001.