Mamarasul Boboyev
Мамарасул Бобоев (1911.3.4, Каттақўрғон — 1969.23.7, Тошкент) — ўзбек шоири. У дастлабки маълумотни Навоий номли мактабда олди, Шоир 1927-йилнинг кузида Бухородаги хўжалик техникумига ўқишга кирди. 1934—1938-йилларда Мамарасул Бобоэв Тошкент давлат педагогика институти тил ва адабиёт факултегнинг сиртқи бўлимини тамомлади. Республика газета, журнал, нашриёт ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган (1947—68). 1939-йилда „Гулистон“ журналида унинг „Улуғбек“ номли тарихий поэмаси босилиб чиқди. Улуғ Ватан уруши шоир учун синов йиллари бўлди. У 1941-1946-йилларда ватан мудофаасида қатнашиб, Эронда хизмат қилди.
„Жанубий нуқтада“ (1953), „Эрон дафтари“ (1952), „Садоқат ҳақида“ (1954) шеърлар туркуми ва бошқа китоблари нашр этилган. „Ёшлик чоғим — олтин чоғим“ (1959), „Гўзаллик истаб“ (1963) каби драмалари бор. У рус (М. Лермонтов, Н. Некрасов, Т. Шевченко, Н. Тихонов, К. Симонов), татар (М. Жалил), овар (Р. Ҳамзатов) шоирлари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг „Эрон осмони остида“ туркум шеърлари ҳорижий шарқ мавзудаги энг яхши асарлар сирасига киради[1].
Шеърий тўпламлари
- „Ватан шаънига“ (1939)
- „Шодиёна“ (1951)
- „Севган қўшиқларим“ (1959)
- „Янгра рубоб“ (1961)
- „Айни ёз“ (1961),
- „Юрагимнинг айтганлари“ (1963)
Манбалар
- ↑ "Бобоев Мамарасул" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Танланган асарлар, —2ж.лар, Т.: 1974-1975.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |