Мамасиддиқ Қамчибоевич Шераев (1946-йил 10-август, Марғилон, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР — 2023-йил 21-ноябр, Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик қизиқчи, аскиячи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1999), „Дўстлик“ ордени соҳиби (2021). Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика Аския ва қизиқчилик сан’ати маркази асосчиси[1][2] ва бадиий раҳбари[3].

Мамасиддиқ Қамчибоевич Шераев
Файл:Мамасиддиқ Шераев.жпг
Таваллуди 10-август 1946-йил
Вафоти 21-ноябр 2023-йил(2023-11-21)
(77 ёшда)
Фарғона, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти
Касби Қизиқчи, аския устаси
Фаолият йиллари 1972–2023
Дини Ислом
Унвони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Мамасиддиқ Шераев 1946-йил 10-августда Марғилон шаҳрида таваллуд топган[1]. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (Ҳозирги Тошкент санъат институти) да таҳсил оган[4]. Фаолияти давомида Жиззах, Фарғона ва яна бир қатор театрларда актёр, қизиқчи сифатида ишлаган. Эркин Воҳидов номидаги Марғилон боғида аския сайлларни ўтказиб келган ва Марғилонда аскиячилик макатабини йўлга қўйган. 2020-йилдан Марғилон шаҳридаги мусиқали мақом театрида фаолият олиб борган.

Фаолияти

Мамасиддиқ Шераев 1972−1975-йилларда Сирдарё мусиқали театрининг 2-тоифали актёри[2], 1975−1977-йиллари Фарғона ўзбек театрининг драма артисти, 1979−1986-йилларда „Нурхон“ халқ театри режиссёри, 1986−1987-йиллари Тошлоқ тумани Маданият бўлими бадиий раҳбари, 1987−1993-йилларда Фарғона шаҳридаги „Нефтч“ клуби киноопрератори, 2006−2016 йиллари „Муҳаммадсиддиқ аскияс“ хусусий корхонаси раҳбари, 2016−2020-йилларда Марғилон шаҳридаги Маданият бўлимининг тўгарак раҳбари, 2020−2023-йиллари Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритган[1].

Мукофотлари

Мамасиддиқ Шераев 1999-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган. 2021-йил 24-августда „Дўстлик ордени“[5] билан тақдирланган[1][6].

Вафоти

Мамасиддиқ Шераев 2023-йил 21-ноябрда 77 ёшида вафот этган[1][4][6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Аскиячи Мамасиддиқ Шераев вафот этди“. кун.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Аския сан’ати устаси Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида вафот этди“. дарё.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  3. ↑ „Марғилонда республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилди“. дарё.уз (2023-йил 21-июл). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Қизиқчи Мамасидиқ Шераев 77 ёшида вафот этди“. газета.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  5. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. президент.уз (2021-йил 24-август). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Қизиқчи Мамасидиқ Шераев“. ойина.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.

Ҳаволалар