Профессор Маматхан Карабаэв

Маматхан Садирович Карабаэв (туғ. 1961-йил, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР) —геолог олим, геология-минералогия фанлари номзоди (1990), геология-минералогия фанлари доктори (2017), профессор (2019).


Таржимаи ҳоли

Маматхан Карабаэв 1961-йил 29-майда Чимкент вилоятида туғилган. 1983-йилда Тошкент давлат университетини муҳандис-геолог мутахассислигини тамомлаган. 1990-йилда геология-минералогия фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. 2017-йилда Ауминзатау ва Букантау тоғларидаги олтин ва олтин-нодирметалли маъданлашувнинг минералогик-геокимёвий хусусиятлари ва қидирув-баҳолаш мезонлари мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ва геология- минералогия фанлари доктори илмий даражасига эга бўлган. 2019-йилда профессор илмий унвонига эга бўлган.

Меҳнат фаолияти

1983-2020-йилларда Геология ва геофизика институти минералогия ва геокимё бўлимида аспирант, кичик илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим ва бўлим мудири сифатида фаолият олиб борган. 2010-2015-йиллар Ўзбекистон миллий университети доценти лавозимларида ишлаган. 2020-йилдан Геология фанлари университети профессори. Геология ва геофизика институти ДСс.24/30.10.2020.ГМ.125.01 рақамли, „ Минерал ресурслар институти[1]“ ДСс.24/30.12.2019.ГМ.40.01 рақамли, Тожикистон Республикаси Геология ва сейсмология институти 6Д.КОА-ОС7 рақамли, Қирғизистон Республикаси Геология ва Сейсмология интитутлари қошидаги Д25.23.677 рақамли Илмий кенгашлари аъзоси. Фаолияти давомида 25 ортиқ илмий лойиҳалар иштирокчиси ва раҳбари сифатида фаолият юритган. 110 дан ортиқ илмий ишлар, монографиялар, шунингдек, илмий ва амалий ҳисоботлари муаллифи. 3 нафар фалсафа доктори ва 20 дан ортиқ магистрни етиштириб чиқарган.[2]

Мукофотлари

2020-йилда „Содиқ хизматлари учун медали“ билан мукофотланган.


Манбалар

[1] [2]