Маматхон Убайдуллаев (1925.3.3, Наманган) – Ўзбекистон халқ артисти (1982), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (30.09.1957)[1]. 1943-йилдан Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида ишлайди. „Оғриқ тишлар“даги Мамарасул, „Отелло“да Яго, „Майсаранинг иши“да Чўпон, „Она қалби“да Эркин, „Шубҳа“да Ҳайдар, „Қирол Лир“да Граф Эмонд, „Нурхон“да Мамат, Ҳожи, „Тоҳир ва Зуҳра“да Қоработир, „Ҳамлет“да Ҳамлет, „Сарвқомат дилбарим“да Илёс, „Эзоп“да Ксаф, „Азиз ва Санам“да Жунаидхон каби ролларни ўйнаган. Қаҳрамонларини нозик психологик кечинмалар орқали ифода этиш, нутқ ва ҳаракатларнинг ранг-баранглиги, кучли темперамент Убайдуллаев ижодининг етакчи хусусиятларидан. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени (1998), „Шуҳрат“ медали (1993) билан мукофотланган[2].

Маматхон Убайдуллаев
Таваллуди 22-апрел 1925-йил
Вафоти 29-апрел 2010-йил(2010-04-29)
(85 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари
O‘zbekiston SSR xalq artisti

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-октябр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил