Мамаюнус Қаршибоевич Пардаев (1948-йил 12-феврал, Бахмал тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик иқтисодчи олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Мамаюнус Қаршибоевич Пардаев
Таваллуди 1948-йил 12-феврал (1948-02-12) (78 ёш)
Бахмал тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби иқтисодчи олим
Соҳаси иқтисодиёт
Таълими Самарқанд кооператив институти
Илмий даражаси иқтисодиёт фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Мамаюнус Пардаев 1948-йил 12-феврал Бахмал туманида туғилган[1]. 1971-йилда Самарқанд кооператив институтини тугатган. Меҳнат фаолияти 1971-йилдан ушбу интитутда бошланган. 1977—1981-йилларда институтнинг молия ва кредит кафедраси ўқитувчиси, доценти, 1993—1998-йиллда статистика ва иқтисодий таҳлил кафедраси мудири, 1998-йилдан ма’навият ва ма’рифат ишлари бўйича проректор, 2004—2011-йилларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг статистика кафедраси мудири, 2011—2013-йилларда менежмент ва статистика кафедраси мудири вазифасида фаолият кўрсатган. Ҳозирда институтнинг иқтисодий таҳлил ва статистика кафедраси профессори[2]. 200 дан зиёд дарслик, ўқув қўлланмалар муаллифи[1]. Шунингдек, бадиий ижод шуғулланади. „Ҳикматли дунё“ (2018-йил), „Сабоқ“ (2021-йил), „Ҳаёт сабоқлари“ (2021-йил) каби китоблари нашр этилган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет. 
  2. ↑ „Иқтисодий таҳлил ва статистика кафедраси“. 2023-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-июл.