Mambeyev Saduakas
Мамбеев Садуакас (1898-йил, Сирдарё вилояти, Россия империяси – 1958-йил Красноярск ўлкаси, СССР) – 1-даражали ҳарбий ҳуқуқшунос, 1925-1927-йилларда Қозоғистон ССР адлия комиссари ва прокурори[1].
| Мамбеев Садуакас | |
|---|---|
| қозоқча: Сәдуақас Мәмбеев | |
| Таваллуди |
1898-йил |
| Вафоти |
1968-йил Красноярск ўлкаси, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони | 1-даражали ҳуқушунос |
Биографияси
Мамбеев Садуакас 1898-йил Россия империясига қарашли бўлган Сирдарё вилоятида туғилган. 1914-йил рус-қозоқ ўрта таълим мактабини битириб, 1918-йилда Тошкентда бир йил малакасини оширган. 1920-йил Совет Иттифоқи коммунистик партиясига аъзо бўлган. Бундан сўнг, Туркистон халқ комиссарлиги сиёсий комиссари этиб тайинланган. Худди шу йили, Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафига чақирилган ҳамда Туркистон ҳарбий комиссари сифатида иш бошлаган. Мамбеэв Садуакас 1922-йилда Тошкент округи прокурори ёрдамчиси лавозимига тайинланган. 1923-йили у Москва шаҳрида прокурорлик бўйича малакасини оширган. Москвадан қайтганидан сўнг, Садуакас Мамбеэв Жетисув вилояти прокурори этиб тайинланди. 1925-йил Қозоғистон Автоном Совет Социалистик Республикаси қайта ташкил қилингач, Садуакас Мамбеэв Қозоғистон ССР адлия комиссари этиб тайинланди. 1931-йил Қозоғистон ССР чегара қўшинлари ҳарбий комиссари сифатида ишлади. 1935-йилдан 1938-йил 4-февралгача Ўрта Осиё прокурорлар бирлашмасининг Қозоғистондаги раҳбари сифатида фаолият юритди. Мамбеэв Садуакас 1938-йил феврал ойида Қозоғистон ССР ички ишлар комитети томонидан ҳибсга олинган. СССР Олий судининг ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилади. 1949-йилда жазо муддатини ўтаб чиққан Мамбеэв Садуакас, Сибирга сургун қилинган[2]. СССР Олий ҳарбий судининг 1955-йил 29-октябрдаги қарори билан Садуакас Мамбеэв оқланган. Унга берилган жазо бекор қилинди.
Мамбеев Садуакас 1958-йилда СССРдаги Кросноярск ўлкасида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „Мамбеев Садувакас Согиндыкович“. Қаралди: 13-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Трагические уроки истории | Номад | 15.06.2010“. 2013-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-феврал.