Мамма жанги ёки Маммес жанги (арабча: معركة ممس‎‎) – 688-йилда Умавийлар халифалигининг араб мусулмон кучлари ва Алтава қироллиги Cаэcилиус бошчилигидаги берберлар ўртасида кечган жанг.

Мамма жанги
Саналар 688
Уруш ери Мамма водийси, Тимгад шаҳри яқини, Жазоир
35°29′3″Н 6°28′7″Э / 35.48417°Н 6.46861°Э / 35.48417; 6.46861
Натижа Умавийлар ғалаба қозонган
Қўмондонлар
Умавийлар халифалиги Алтава қироллиги
  • Cаэcилиус  †

Тарихи

Араб лашкарбошиси Уқба ибн Нафий қўшини билан Шимолий Африкани босиб ўтиб, Атлантика океанигача етиб борди ва жанубда Дра ва Сус дарёларигача юришни давом эттирди. Шарққа қайтаётганда Cаэcилиус бошчилигидаги Византия империяси ҳамда берберларнинг иттифоқчи қўшинлари томонидан тўсатдан ҳужумга учради. Бу жанг тарихда Весcера жанги деб аталиб, 682-йилда Уқбанинг қўшини мағлуб этилган, унинг ўзи эса ўлдирилган[1]. Ўша вақтда Cаэcилиус Шимолий Африка устидан сўзсиз ҳукмронликни қўлга киритди ва ғалабали юриш билан Қайравон томон йўл олди[1].

Абддулмалик ибн Марвон халифа бўлгач, ўз халифалиги ҳудудларини кенгайтиришда самарали ҳаракат қилди. Шу сабабли, Барқада жойлашган Зуҳайр ибн Қайсга Ифриқия ва унинг пойтахти Қайравонни қайта эгаллаш учун қўшин тортишга буйруқ берди.

Кучлироқ қаршилик кўрсатиш учун Cаэcилиус Аурèс тоғларига жойлашиб олди, бу эса унга мағлубиятга учраган тақдирда, орқага чекиниш имконини берарди. Шу билан бирга, мусулмон саркардаси Зуҳайр Қайравон ташқарисида қароргоҳ қуришга қарор қилди[2].

Мамма водийсида бўлиб ўтган оғир жангдан сўнг, араб босқинчилари, ниҳоят, мудофаа қўшинларини мағлуб этишга қирол Cаэcилиусни ўлдиришга муваффақ бўлди[3].

Оқибати

Араблар қўмондони Зуҳайр ва унинг қўшинлари босқинчи Византия империясига қарши кураш учун Барқага қайтиб кетди. Византия кемалари кўп сонли аскарлари билан келиб, арабларни мағлубиятга учратди ва Зуҳайрни ўлдирди.

  1. ↑ 1,0 1,1 Cонант, Жонатҳан. Стайинг Роман : cонқуэст анд идентитй ин Африcа анд тҳе Медитерранеан, 439-700. Cамбридге Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2012 — 280–281-бет. ИСБН 978-0521196970. 
  2. ↑ Эл Ҳареир, Идрис. Тҳе Спреад оф Ислам Тҳроугҳоут тҳе Wорлд, Сериэс: Дифферент аспеcц оф Исламиc cултуре, 3. Парис, Франcе: УНЕСCО Публишинг, 2011 — 309-бет. ИСБН 978-92-3-104153-2. 
  3. ↑ Диcтионарй оф Африcан Биограпҳй. Оуп УСА, 2 Фебруарй 2012. ИСБН 978-0-19-538207-5.