Мамонт дарахти секвойя, секвоядендрон (Сеқуоиа, Сеқуоиа-дендрон) — таксодийдошлар оиласига мансуб бир уйли дарахтлар туркуми. Бўйи 100 м ча, танасининг диаметри 6–10 м. 2 минг йилча яшайди. Шимолий Американинг ғарбий соҳилларида ва Калифорнияда ўсади. Мамонт дарахтининг ёғочи пишиқ, бинолар ва гидротехник иншоотлар қуришда, темир йўл шпаллари, телеграф устунлари ва мебел тайёрлашда ишлатилади. Доим яшил Мамонт дарахти ва гигант Мамонт дарахти деган тури бор. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади [1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил